Январ 01, 2020 17:23 Asia/Tashkent
  • АҚШ манфаатларини ҳимоя этувчи швецариялик масъул Эрон ТИВ-ига чақиртирилди

Вашингтон давлатини Ироқ ўзгаришлари хусусидаги позицияси туфайли Теҳрондаги АҚШ манфаатларини ҳимоя этувчи масъули бўлган Швецария элчихонаси ходими Эрон ТИВ-ига чақиртирилди ва унга АҚШнинг урушқоқлик ва БМТ уставини паймол этувчи ҳатти ҳаракатига қарши билдирилган эътирозли нота топширилди.

Эрон ТИВдаги маълумотлар бўйича Бош идорасининг хабар қилишича,  бугун Эрон ТИВ раҳбарининг ёрдамчиси Мўҳсин Баҳорванд Теҳрондаги Швецария элчихонаси ходими билан учрашганида  Ироқ халқини ўз сарзаминини ишғол этган ва ёшларини қатл этадиган давлатга қаттиқ аксиламал кўрсатишини таъкидлаб,  АҚШ масъуллари фитна солишдан қўл тортиб сабабсиз Эронни туҳмат ва айбдор қилишни тўхтатиши яхшироқ  деб изоҳлади.

Эрон ТИВ раҳбари ёрдамчиси ҳам  Эрон урушқоқ мамлакат эмас, аммо  ҳар қандай тажовуз ва таҳдид қаршисида тура олади ва бор куч- қудрати билан кураш олиб боради деб эълон этди.

АҚШ армияси учувчисиз учоқлари  Сурия билан Ироқ чегарасидаги Алқоим шаҳрида жойлашган Ироқ кўнгилли кучлари -Ал-Ҳашд-уш-шаъбийнинг 45 ва 46 чи бригадалари позицияларини бомбардимон этди. Бу тажовуз натижасида Ҳашд-уш-шаъбий кучларидан 28 нафари шаҳид  бўлиб, 51 нафари жароҳат олди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ учувчисиз учоқларининг Ироқдаги Ҳашд-уш-шаъбий гуруҳи базасига берган авиазарбалари Ироқ халқини хашм -ғазабига сабаб бўлган. Ирқоликлар бугун ҳам АҚШнинг ушбу ҳужумига қраши эътирозда Бағдоддаги бу мамлакта элчихонаси олдида митинг ўтказишди.

Эътирозлардан кейин, АҚШ президенти ва ТИВ раҳбари  алоҳида изҳоротида АҚШ элчихонаси олдидаги эътирозлар Эрон томонидан лойиҳалаштириб  ижро этилмоқда деб иддао қилди.

 

Ёрлиқ