Муқовимат гуруҳлари: Душманга қарши курашда Эрон билан биргамиз!
Ироқ Халқ кӯнгиллилари ташкилоти (الحشد الشعبی), Фаластин Исломий Жиҳод ҳаракати, ва Фаластин Исломий муқовимат ҳаракати (Ҳаммос) алоҳида баёнотларида Американинг Исломий Инқилоб Соқчилар корпуси Қудс бӯлинмасининг қӯмондони генерал-лейтенант Қосим Сулаймонийни шаҳодатга етказиш жиноятини маҳкум қилишди.
Ироқ Халқ кӯнгиллилари ташкилоти (الحشد الشعبی)нинг матбуот котиби Аҳмад Асадий бугунги баёнотида Америка ва сионистик режимни генерал Сулаймоний ва Ироқ Халқ кӯнгиллилари ташкилоти раҳбарининг ӯринбосари Абу Маҳди ал- Муҳандисийни шаҳодатга етказишнинг асосий омиллари деб айтди.
Фаластин Исломий Жиҳод ҳаракати ҳам генерал Сулаймонийнинг шаҳодатга етказилиши ҳодисасига кӯрсатган аксиламалида деди: "Бу тажовузга қарши биз биргаликда курашамиз. Байтул Муқаддасни озод қилиш жабҳасида орқага чекиниш ва енгилиш деган тушунча мавжуд эмас".
Фаластин Исломий муқовимат ҳаракати (Ҳаммос) ӯз баёнотида Американинг бу ёвуз амалиёти янги кескинликларни вужудга келтиришини таъкидлаб, илова қилди: Американинг бу иши минтақа халқларининг эркинлиги ва тинч-тотувлигига зид амалдир.