Теҳронда Вашингтон манфаатларини ифодалайдиган Швецария элчиси Эрон ТИВ-ига чақиртирилди
(last modified Sat, 14 Mar 2020 09:34:30 GMT )
март 14, 2020 14:34 Asia/Tashkent
  • Теҳронда Вашингтон манфаатларини ифодалайдиган Швецария элчиси Эрон ТИВ-ига чақиртирилди

АҚШ президентини Ироқнинг Ат-Тожий минтақасида жойлашган Халқаро коалиция ҳарбий кучлари позициясига уюштирилган ҳужумда Эроннинг қўли бор деган иддаолари ортидан Теҳронда Вашингтон манфаатларини ифодалайдиган Швецария элчиси Эрон ТИВ-ига чақиртирилди.

Бугун Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мусавий  АҚШ манфаатларини ифодалайдиган Эрондаги Швециялари элчисига эътирозли нота  топширилганига ишора этиб,  бу суҳбатда Швецария элчисига  АҚШ бошқаларни айблаш ўрнида,  Ироқдаги ноқонуний ҳарбий иштироки ва  ироқлик ҳарбийлар қўмондонларни қатл  этишдаги жиноятларини  тан олиши зарурлиги  айтлиганини маълум этди.

Мусавий шунингдек Швецария элчисини АҚШнинг нотўғри ҳатти- ҳаракатлари ва унинг оқибатлари тўғрисида огоҳлантирилганини таъкидлаб,  мулоқот чоғида  АҚШ манфаатларини ифодалайдиган Швецария элчисига  Ироқдаги АҚШнинг нотўғри сиёсатлари  ҳозирги барча кескинликларнинг асли омили эканлиги ҳамда АҚШ масъуллари айниқса бу мамлакат президенти  асоссиз иддаолар ва хавфли изҳоротлар билан ўз жиноятларини оқлай олишмайдигани етказилди деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп  ассосиз иддоаларида  Эрон ислом жумҳуриятини  Ироқнинг Ат-Тожий минтақасида коалиция кучлари базасига ҳужум уюширишда айблади.

 АҚШ иддаолари шу ҳолдадирки,  ҳозиргача бу ҳужум учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмаган ва айрим томонлар АҚШни Ироқнинг Ҳашд-уш-шаъбий муқовимат кучларига ҳужум қилиш  ва муқовимат кучлари қўмондонларини террор этиш учун янги сенарияларни ижро этиш пайида бўлишини истисно қилишмайди.

Шу ҳолда, кеча тонг пайтида АҚШ армияси  Ироқнинг 4 чи  туманидаги Ҳашд-уш-шаъбий базаларига авиазарбалар берди ва бу ҳужумда Ироқ полицияси ва мудофаа вазирлигининг ўнлаб нафари қону тўпроққа белантирилди.

 

Ёрлиқ