Ғазо урушидан таъсирланган Исроил режими армиясида демотивация ва итоатсизлик инқирози
(last modified Sat, 17 May 2025 11:42:53 GMT )
май 17, 2025 16:42 Asia/Tashkent
  • Ғазо урушидан таъсирланган Исроил режими армиясида демотивация ва итоатсизлик инқирози
    Ғазо урушидан таъсирланган Исроил режими армиясида демотивация ва итоатсизлик инқирози

Ғазо бўлгасида урушлар авж олгани ва ўн минглаб захирадаги сионист ҳарбийларнинг чақирилиши билан Исроил армияси демотивация , исён ва дезертерлик инқирозига дуч келмоқда.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  ҳисоботларда сионист ҳарбийлар орасида  норозилик, психологик муаммолар ва итоатсизлик ҳолатлари кучайганидан далолат беради. Ушбу армия самарадорлигига жиддий таҳдид соладиган вазият. Сионистик режим армиясининг кадрлар бўлими томондан ўтказилган сўров натижаларига кўра, зобитларнинг атиги 42 фоизи хизматни давом эттиришга тайёр. Урушдун олдин бу кўрсаткич 49 фоиз эди. Исроил режимининг " Эдиот Аҳаранот" газетаси зобитларнинг дезертирлари ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпайганини маълум қилди.

Сионистик режим ўт очишни тўхтатиш тартибини бузган ва урушга қайтганлиги сабабли кўплаб заҳирадаги аскарлар буйруқларга бўйинсунишдан бош тортган. Иброний тилидаги манбаларнинг хабар қилишича. кўп сонли сионист аскарлар ўз қўмондонларига чақирилса, хизматга тайёр эмаслигини айтишган. Бир ҳолатда, "Ноҳол" бригадасидаги 30 аскардан фақат 6 нафари Ғазо бўлгасига жўнатилишига рози бўлган,

Норозиликлар Моссад /Исроил режими жосуслик ташкилоти/ га ҳам етган. 250 нафар бу жосуслик ташкилот ходимлари ташкилотниг 3 собиқ раиси, исроиллик асирларнинг қайтишига рухсат бериш учун урушни тўхтатишга чақирувчи петицияга имзо чекди. Бинямин Нетаняҳу намойишчиларни " бегона ўтлар" сифатида таърифлаб, уларни ҳайдаб чиқариш билан таҳид қилди.

Ғазо бўлгаси уруши сионист аскарлар ўртасида стресс бузилиши ва руҳий тушукунликнинг кучайишига сабаб бўлди. Иброний газеталар минглаб аскарларнинг психиатрик даволанаётгани ҳақида хабар беришди. Бу ҳолат халқаро босим билан бирга Исроил режимининг урушни давом эттириш қобилиятини шубҳа остига қўйди ва ибронийча сўзлашувчи таҳлилчилар режимнинг стартегик мувафақиясизлиги ҳақида гапирмоқда.