Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги: коронавирусдан даволаганларнинг сони 56 мингга яқинлашди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, коронавирусдан даволаганларнинг сони 55 минг 987 нафарга етганини маълум этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида 1 минг 374 нафарда коронавирус аниқлангани Эронда коронавирус юқтирганлар сони 80 минг 868 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 73 кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 5 минг 31 кишига етганини эълон қилди.
Эрон халқи бутун мамлакатда " мўминона кўмаклар" машғулотларини йўлга қўйиши билан коронавирусдан зарар кўрган, муҳтожлар ҳамда коронавирус натижасида иш жойдан маҳрум қолган фуқароларга ёрдам бера бошлаган.
Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг кўнгиллилари ташаббуси билан амалга оширалаётган бу лойиҳа асосида муҳтож фуқароларга пул, озиқ -овқат маҳсулотлари , дизенфекция моддалари ва бошқа нарсалар тарқатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунгача бутун дунёда 2 миллион 260 мингдан ортиқ инсонлар коронавирусга мубтало бўлиб улардан 155 минг нафари вафот этган ва 580 минг нафари ҳам соғайган.