Хатибзода: Қўшма Штатлар 2231-сонли резолюцияга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эмас
Бугун Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг Эронга қарши санкцияларни қайтариш ҳақидаги твитига жавобан, бу фақат АҚШ Давлат котибининг хаёлий дунёсида рўй беришини айтди.
ИРНА хабарига кўра, Саид Хатибзода Twitter-даги саҳифасида, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 13 аъзоси, шу жумладан кенгаш раиси Қўшма Штатлар БМТ Ядровий келишув (Баржом) аъзоси бўлмаганлиги сабабли 2231-сонли резолюцияга мурожаат қилиш учун ҳуқуқий мақомга эга эмаслигини таъкидлади.
АҚШ Давлат котиби Майк Помпео пайшанба куни твиттерда, БМТ Хавфсизлик Кенгаши Оқ уйнинг Эронга нисбатан санкцияларига қаршилик қилишига қарамай гринвич вақти билан 20 сентябр ярим тундан бошлаб БМТнинг Эронга қарши санкциялари жорий қилинишини ёзганди.
Помпео ўзининг Twitter-даги саҳифасида АҚШ ҳукуматининг Эронга қарши қурол эмбаргоси муддати тугашига йўл қўймаслик учун сай-ҳаракатлари БМТ Хавфсизлик Кенгашида мағлубиятга учрагач, Қӯшма Штатлар БМТнинг Эронга қарши барча санкцияларини тиклаш учун "қўзғатувчи механизм" деб номланган механизмни ишга туширганини эълон қилди .
Аммо "Қӯзғатувчи механизм"дан фақатгина Ядровий келишув аъзоларигина фойдаланиш ҳуқуқига эга.
АҚШнинг бу қарорига Хавфсизлик Кенгаши аъзолари қаттиқ қаршилик кўрсатди.
2018 йил 8-май сешанба куни АҚШ Президенти Доналд Трамп Вашингтоннинг БМТ Хавфсизлик Кенгаши олдидаги мажбуриятларини бузган ҳолда ўз мамлакатини халқаро келишувдан бир томонлама равишда четлатди ва ядровий санкцияларнинг қайтарилишини эълон қилди.
Трампнинг бу ҳаракати ички ва халқаро майдонда кенг миқёсда маҳкум қилинди.