Шамхоний: Ироқ халқининг иродаси ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш Эроннинг доимий сиёсатидир
(last modified Sun, 15 Nov 2020 11:04:57 GMT )
ноябр 15, 2020 16:04 Asia/Tashkent
  • Теҳронда Шамхоний ва Саъдуннинг учрашуви бўлиб ўтди
    Теҳронда Шамхоний ва Саъдуннинг учрашуви бўлиб ўтди

Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгашининг котиби Ироқ халқининг иродаси ва хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш Теҳрон давлатининг барқарор сиёсати эканлигини таъкидлаб, Эрон ва Ироқ ўртасидаги мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик барқарорлик ва хавфсизликни таъминлайди дея айтди.

Бугун Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний  Теҳронда Ироқ мудофаа вазири Жумъа Анод Саъдунни қабул қилганида  АҚШ ва унинг минтақадаги иттифоқчилари томонидан минатқада, ташкил қилинган терроризмга қарши курашда  Теҳрон ва Бағдод давлатининг таъсирчан мудофаа ва хавфсизлик ҳамкорликлари ҳамда Эрон давлатини  Ироқ шаҳарларини ИШИД террорчи гуруҳи ишғолидан қутқариш учун тинимсиз ёрдамларига ишора қилиб, ушбу ҳамкорлик минтақанинг барқарорлиги ва хавфсизлигини кафолатлайди ва уни стратегик  даражаларга кўтариш ва мустаҳкамлаш зарур дея изоҳлади.

Али Шамхоний ўз сўзларида  АҚШ режимининг Ғарбий Осиё минтақасида иштирокидан  мақссадини, минатқа давлатлари ўртасида келишмовчилик ва можароларни келтириб чиқариш эканлигига тўхталиб,  ушбу ёмон ва ёвуз фитналарга қарши туриш учун минтақадаги барча давлатларинг ҳушёрлиги зарурлигини таъкидлади.

Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгашининг котиби Ироқ ва Эрон чегаралари хавфсизлигини таъминлашни ўта муҳимлигини баён этар экан,  Эрон давлати  икки мамлакат хавфсизлиги ва тинчлигини бузишга қаратилган ҳар қандай ҳаракатларга  нисбатан жиддий чоралар кўриб чиқиб, қатъийлик билан кураш олиб боради дея қўшимча қилди.

Шамхоний шунингдек  АҚШ етакчиларини  фақат урушқоқлик, нотинчликлар яратиш ва минтақанинг муҳим манбаларини нобуд этиш мақсадида минтақага келишганини тан олишларига ишора қилиб,  Ироқ парламентини ўз мамлакатидан АҚШлик террорчи кучларини чиқариб юборишга қаратилган қарорини олқишлади. 

Фақат АҚШ  ҳарибй кучларини минтақадан тўлиқ чиқаррилганидан кейин, тинчлик ва хавфсизлик ўрнатилади деб эслатиб ўтди, Али Шамхоний.

Бу учрашув давомида Ироқ мудофаа вазири Жумъа Анод Саъдун ҳам  Ироқни терроризмга қарши курашда ҳар томонлама ёрдамлар етказгани учун Эрон ислом республикасига миннатдорчилик билдириб,  Эрон-Ироқ муносабатлари айниқса ҳарбий ва хавфсизлик соҳаларида алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш зарурий бир амрдир деб эълон этди.