Эрон президенти: ҳеч бир шайтоний режим бизнинг ҳудудларимизга ҳужум қилишга журъат эта олмайди
(last modified Sat, 21 Sep 2024 08:59:15 GMT )
сентябр 21, 2024 13:59 Asia/Tashkent

Эрон Ислом республикаси президенти Масъуд Пизишкиён Эроннинг қудрати ва превентив кучи мамлакат ҳудудига ҳар қандай шайтоний режимнинг бостириб киришини имконсиз қилган деб айтди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президени Масъуд Пизишкиён бугун Теҳрондаги Муқаддас мудофаа ҳафталиги муноасбатидаги қуролли кучлар  парадида, бутун дунё Эронннинг Инқилобини давом эттиришга тўсқинлик қилди аммо халқ ва қуроли кучларни қуруқликда, ҳавода ва денгизда бўлиши душаманларни Эрон ҳудудининг бир қарич ерини  ҳам эгаллашига қодир эмаслигини кўрсатди деб изоҳлади.

Эрон республикаси президенти  мудофаа саноатининг ўзини-ўзи таъминлаши ва қуролли кучларни  Эрон олимлари ва элиталари томонидан жиҳозлаб таъминланишига  тўхталиб, Эрон бутун дунёга қатъий эълон қиладики, ўз давлатини ҳимоя  қилишдан ташқари ислом давлатлари ўртасида бирлик ва ҳамжиҳатлик билан ўз минтақасини тинчлик, хавфсизлик ва осойишталикда сақлай олади ва бу иттифоқ билан қасоскор  қонхўр, геноцидчи ва жиноятчи сионистик режим жиноятларини олдини олади деб эълон қилди.

Эрон президенти ўз сўзларида, агар Ислом уммати бир бўлса, сионистик режим ўзини тиймасдан,бу каби жиноятларни содир эта олмаслигини таъкидлади.

 Масъуд Пизишкиён Эрон Ислом Республикаси қуролли кучларини Эрон тинчлиги ва хавфсизлигини сақлаш йўлидаги саъй -ҳаракатларни қадрлаб, Эроннинг бугунги шаъни ва нуфузи қуролли кучларнинг фидоийлиги туфайлидир деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ