Ислом Инқилоби олий раҳбари: Фаластин қаршилик жабҳаси ва Ҳизбуллоҳ майдон ғолибидир
(last modified Wed, 25 Sep 2024 12:05:18 GMT )
сентябр 25, 2024 17:05 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳбари: Фаластин қаршилик жабҳаси ва Ҳизбуллоҳ майдон ғолибидир
    Ислом Инқилоби олий раҳбари: Фаластин қаршилик жабҳаси ва Ҳизбуллоҳ майдон ғолибидир

Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Муқаддас Мудофаа ва қаршилик ҳаракати фахрийлари ва фаоллари билан учрашганида Фаластин қаршилик жабҳаси ва Ливан Ҳизбуллоҳини майдон ғолиблари деб атадилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари девони ахборот базасининг хабар қилишича, Инқилоб раҳбари девони ахборот базасига кўра, Эрон Ислом Инқилобининг олий раҳбари  Оятуллоҳ Хоманаий  бугун эрталаб минглаб фахрийлар ва Муқаддас Мудофаа ва қаршилик фаоллари билан учрашувида, минтақадаги ҳозирги вазият ва  сионистик режимнинг Ғазо сектори ва Ливандаги жиноятларига ишора қилиб, Муқаддас мудофаа даврида Фаластиндаги Қаршилик жабҳаси ва Ливандаги Ҳизбуллоҳ кучларининг кураши ва мавқеини Худо йўлидаги жиҳоднинг бир тури деб  айтдилар.

У киши Ғазо сектори, Ғарбий Соҳил ва Ливандаги зўравон сионистик режим томонидан содир этилаётган аччиқ воқеалар ва жиноятларга қарамай, ҳозиргача саҳна ва майдон ғолиби Аллоҳ йўлидаги жиҳод тарафи бўлди ва Аллоҳнинг марҳамати  билан  бу саҳнанинг якуний ғолиби ҳам Қаршилик жабҳаси ва Ливан Ҳизбуллоҳи бўлади деб ишонч билдирдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий, Фаластин ва Ливандаги ҳозирги воқеаларни муқаддас мудофаа даври воқеалари ва Аллоҳ ҳузуридаги жиҳод намунаси эканлигига тўхталиб,  ислом давлатларидан бири бўлган Фаластин дунёдаги энг ёвуз кофирлар томонидан босиб олинган ва қатъий ва шароит ҳукми шуки, Фаластин ва  Масжид-ул-ақсони асл эгаларига қайтаришга ҳаракат қилиш керак деб  буюрдилар.

Инқилоб раҳбари ўз сўзларида, Ғазо сектори туфайли кўксини қалқон қилиб, аччиқ воқеаларга дучор бўлган Ливан Ҳизбуллоҳи Аллоҳ номи билан жиҳод қилмоқда деб қайд этдилар.

Бу жангнинг 8 йиллик уруш билан яна бир ўхшашлигини таъкидлаган Ислом Инқилоби олий раҳбари, бу урушда кофир ва ёвуз душман энг кўп жиҳоз ва қуролга эга. Унинг ортда эса АҚШ турибти. АҚШнинг сионистларнинг қилмишларидан бехабар ва бу ишга алоқадор эмаслиги ҳақидаги иддаолари ёлғондир деб маълум қилдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий шунингдек сионисист душманнинг пул, қурол ва глобал ташвиқотига эга эканлиги ҳақида гапириб, мўъмин ва мужоҳид тарафнинг асбоб-ускуналари ва қуроллари қарама-қарши томондан анча кучик бўлса-да, аммо ғолиб томон Аллоҳ йўлидаги мужоҳидлар, яъни Фаластин қаршилик кучлари ва Ливан Ҳизбуллоҳидир деб қўшимча қилдилар.

Инқилоб раҳбари қаршилик жабҳасининг ғалаба қозониши сабабини сионистик режимнинг бегуноҳ аёллар ва болаларни оммавий қиғин қилиш, мактаб ва шифохоналарни бомбардимон қилишдаги жиноий ҳаракатлари сифатида ҳисоблаб, агар сионистик режим Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳил ва  Ливандаги қаришлик кучларини мағлуб эта олганида эди, енгиб ўтиш ва устунлик қилиш учун жиноятнинг бундай шаклида муҳтож эмас эди деб изоҳладилар.

Инқилоб раҳбари

 

Оятуллоҳ Хоманаий жорий этилган урушнинг бошланиши сабабларини изоҳлар экан, " янги нутқ" ва Ислом республикасининг дунёда ҳукмронлик қилаётган бузуқ ва сохта тартибларга  қарши " жозибаси"нинг икки омилини тилга олиб, Муқаддас Мудофаа Ватан ҳимояси билан бир қаторда ислом динини бардавом этди. Эрон миллатини севган, мамлакатда маънавий руҳни юксалтирган дин ҳимояси ва Аллоҳ йўлидаги жиҳоди деб айтдилар.

Инқилоб раҳбари   ҳижрий-шамсий 1359-йилда /бундан 25 йил олдин/  Эрон халқига қарши уруш бошланишининг сабабини ҳам изоҳлаб, Эрон чегараларига ҳужум қилиш мотиви Саддам ва БААС партиясига хос эмас эди , балки ўша кундаги дунё тартибининг етакчилари, АҚШ ва Совет Иттифоқива уларнинг издошларига ҳ\ам ҳужум қилиш учун катта мотив бор эди деб билдилар.

Зўравон қудратларнинг Эрондаги ўзига хос халқ инқилоби билан душманлиги сабабини улар учун Инқилобнинг чидаб бўлмас янгича тафаккури ва бу инқилобнинг улар учун берган мурожаатида эканлигини маълум қилган Оятулоҳ Хоманаий,  дедилар: уларнинг адоватига сабаб шу эдики, Ислом Инқилоби дунёда ҳукмронлик қилаётган ботил ва бузғунчи тартиб ва зўравон тузумига қарши очиқ-ойдин  ҳайқириқи эди яъни дунёни ҳукмрон ва ҳукмни қабул қилувчи томонларга бўлиб, ҳукмронларнинг маданияти вп фикрини бошқа давлатларга сингдиришга ҳаракат қилишлари эди.

Бугунги кунда Эрон миллатининг турли соҳалардаги мавқеи ва мавжудлиги сабабли Эрон чегараларига ҳужум қилиш учун журъат йўқлигини таъкидлаган Инқилоб раҳбари, бугунги кунда улар бошқача тарзда бузуқлик ва қайсарлик билан банд, шуни тушуниш керакки, жанговар ҳаракатларга сабаб атом энергияси ва инсон ҳуқуқлари ва аёллар ҳуқуқлари каби баҳоналар эмас балки, улар Эрон Ислом  республикасининг бузуқ дунё тартибига қарши янги шиорига қаршидирлар. Токи халқ ва исломий тузум уларни куч сўзларини қабул қилмагунича,  бу қарама-қаршиликлар ҳал бўлмайди. Албатта биз уларнинг куч ва таҳдид сўзларини қабул қилмаймиз деб эълон қилдилар.

У киши сўзларининг бошқа қисмида, ислом тузумининг сиёсий  жозибадорлиги, яъни нотўғри глобал тузумга қарши туриши билан бир қаторда, унинг маънавий жозибасини-илоҳий эътиқодини ҳам дунё мамлакатлари миллатлари ва ёшларини ўзига жалб этишда ҳукмронларни ваҳима қилишда самарали деб ҳисобладилар.

Ёрлиқ