Дунё шиаларининг тўртинчи имоми Имом Сажжод (алайҳиссалом) нинг таваллуд куни муборак бӯлсин
Бугун, 2021 йил 19 мартга тенг 1442 ҳижрий йил шаъбон ойининг бешинчи куни, дунё шиаларининг тўртинчи имоми Имом Сажжод (алайҳиссалом) дунёга келган кун ҳисобланади.
Имом Зайн ал-Обидин (алайҳиссалом) ҳижрий 38-йилда шаъбоннинг 5-кунида Мадина шаҳрида туғилган.
Имом Сажжод (алайҳиссалом) нинг буюк отаси Имом Ҳусайн (алайҳиссалом) дунё шиаларининг учинчи имомидир.
Имом Сажжод (алайҳиссалом) ахлоқи ва барча инсоний ажойиб фазилатлари жиҳатидан мукаммал бўлган.
Ўз даврида у энг улуғ, энг диндор, энг бағрикенг ва ҳурматга сазовор инсон деб ҳисобланган ва фасоҳатли нутқ ҳамда ҳамида ахлоққа эга бўлган.
У одамларга жуда меҳрибон, камбағал ва муҳтожларга жуда саховатли эди.
Эрон Ислом Жумҳурияти Телерадио компанияси бутун мусулмонларни ва дунёнинг бошқа эрксевар халқларини Имом Сажжод Зайн ал-Обидин (алайҳиссалом) нинг туғилган куни муносабати билан самимий қутлайди.