Эрон Хавфсизлик Кенгашининг тинч аҳолининг ҳуқуқларини бузишда ҳаракатсизлигини танқид қилди
(last modified Wed, 28 Apr 2021 05:23:21 GMT )
апрел 28, 2021 10:23 Asia/Tashkent
  • Эрон Хавфсизлик Кенгашининг тинч аҳолининг ҳуқуқларини бузишда ҳаракатсизлигини танқид қилди

Эроннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили Хавфсизлик Кенгашининг можарода тинч аҳолининг ҳуқуқларини бузишдаги ҳаракатсизлигини, сионистларнинг ваҳшийликларига жим туришини, Саудия Арабистонининг Яманга олти йиллик босқини ва Сурияга қарши бир томонлама санкцияларни танқид қилди.

ИРНА хабарига кўра, Эроннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили Мажид Тахтиравончи сешанба куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тинч аҳолини қуролли тўқнашувда ҳимоя қилиш масаласига бағишланган йиғилишида деди: Урушни тақиқлаш халқаро ҳуқуқнинг асосий принципи, аммо афсуски, қуролли тўқнашув ҳали ҳам  замонамизнинг ҳақиқати ва айни ҳолда  тинч аҳолини ҳимоя қилиш каби баъзи қоидаларга риоя қилинмайди.

"Бугунги кунда дунё олдида турган муаммо тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун мажбурий қонунларнинг етишмаслиги эмас, балки бундай меъёрларга риоя қилмасликдир, --деди Тахтиравончи. --Афсуски, Хавфсизлик Кенгаши  ушбу қоидаларнинг мунтазам равишда бузилишига нисбатан пассивдир. "

Эроннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили Исроил режимининг сўнгги ўн йилликлар мобайнида босиб олинган Фаластин ҳудудларида мунтазам равишда ғайриинсоний ва ноқонуний хатти-ҳаракатларига ишора қилиб, уларни  уруш жиноятларининг аниқ намуналари деб атади.

Тахтиравончи  қўшимча қилди: "Яманга қарши Саудиянинг золимларча 6 йиллик тажовузи уруш жиноятларининг яна бир мисолидир. Бу тажовуз натижасида  минглаб тинч аҳоли, шу жумладан аёллар ва болалар ўлдирилди, уйлар, масжидлар, касалхоналар, мактаблар, савдо марказлари, дипломатик жойлар ва ҳатто тўй ва мотам маросимларига ҳужум қилинди. Бунда ҳатто тинч аҳолини  очликда тутиб туришдек  дунёдаги энг ёмон замонавий гуманитар инқирозни келтириб чиқарадиган уруш усули сифатида ишлатилган.

"Сурияга қарши инсонпарварлик моллари, шу жумладан озиқ-овқат ва дори-дармонларни олиб киришга тўсқинлик қиладиган ва одамларнинг ҳаётига жиддий зарар етказадиган бир томонлама ғайриинсоний санкцияларнинг таъсири халқни очликда сақлаб туришдан кам эмас ва бу каби ҳаракатларга зудлик билан чек қӯйилиши керак", - таъкидлади Эроннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили. 

Ёрлиқ