Хатибзода: Фаластин ҳуқуқларини таъминлаш глобал ва халқаро масъулиятдир
Эрон ТИВ наттоғи ўз баёнотида Фаластин ҳуқуқларини таъминлаш нафақат араб ва исломий масала, балки глобал масъулиятдир ва Эрон ислом жумҳурияти мазлум халқларни ҳимоя қилишга содиқ бўлган дунёдаги барча эрксевар ва ислом миллатлари каби ҳардоим Фаластин халқининг ёнидадир деб таъкидлади.
Эрон ТИВ матбуот котиби Саъид Хатибзода сионистик режим ҳужумларини қоралашидан олдин араб тилида тарқатилган ўз баёнотида ўнлаб тинч аҳоли айниқса болалар ва аёлларни шаҳид бўлишига сабаб бўлаётган сионистик режимнигг Ғазо бўлгасига қарши ваҳшиёна ҳужумларини кескин қоралаб уни Халқаро инсон ҳуқуқлари, инсонпарврлик қонунлар ва инсон ҳуқуқларини аниқ бузилишининг нишонаси деб айтди.
Эрон ТИВ наттоғи ўз сўзларида Фаластин ҳуқуқларини таъминлаш нафақат араб ва исломий масала балки глобал масъулиятдир ва Эрон ислом жумҳурияти мазлум халқларни ҳимоя қилишга содиқ бўлган дунёдаги барча эрксевар ва ислом миллатлари каби ҳардоим Фаластин халқининг ёнидадир шунингдек ҳукуматлар ва масъул халқаро ташикилотлар тажовкузкорларга нисбатан қабул қилиб бўлмайдиган бетарафлигини тўхтатиши лозим деб эълон қилди.
Хатибзода шунингдек биз БМТ Хавфсизлик кенгашини ўзига хос вазифасини бажаришга чақирамиз ва сохта Исроил режимга зудлик билан тажовузкор ва террористик амалиётларини тугатиши учун босим ўтказиб Фаластин халқининг ҳуқуқларини Қуддусдаги босқинчи режим ва унинг тарафдорлари томндан бузилишига йўл қўймаслигини сўраймиз деб таъкидлади.
Эрон ТИВ наттоғи Фаластин масаласининг ягона адолатли ечими бу ўз тақдирини ўзи белгиллаш ҳуқуқига мувофиқ барча ҳақиий фаластинликлар яъне мусулмонлар, насронийлар ва яҳудийлар иштирокида референдум ўтказиш эканлигини маълум қилди.