Сайид Аббос Ироқчи: музокараларнинг бу раунди жиддийроқ ва аниқроқ бўлди
-
Сайид Аббос Ироқчи: музокараларнинг бу раунди жиддийроқ ва аниқроқ бўлди
Эрон ТИВ раҳбари музокараларнинг 4-раунди натижаларига ишора қилиб, бизнинг фикримизча. бойитишнинг давом этиши керак бўлган масала ва муросага ўрин йўқ, деб айтди.
Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи кеча Эрон ва АҚШ ўртасидаги билвосита музокараларнинг тўртинчи раунди якунлари бўйича сўзлаб қуйидагича деди: музокараларнинг бу босқичи аввалги 3 раундига қараганда жиддийроқ ва аниқроқ бўлди. Биз умумий соҳалардан узоқлашиб, муайян масалаларга киришдик ва бу вазиятда музокаралар қийинлашмоқда.
Эрон ТИВ раҳбари шунингдек, жуда фойдали муҳокамалар бўлиб ўтди ва ҳар икки томон бир-бирининг позициясини яхшироқ тушунди. Кўпгина баҳсли масалалар ҳал бўлди ва позициялар бироқ яқинлашди. Суҳбатлар келгусида баҳоланиши мумкин деб изоҳлади.
У сўзларининг бошқа қисмида, музокараларнинг навбатдаги босқичи ҳақида ҳам кейинги учрашув бўйича келишувга эришилди, бироқ унинг санаси ва жойини эълон қилиш Уммон ТИВ раҳбарига боғлиқ. Ўйлайманки, у бир ҳафта оралиғида ўтказилади деб қайд этди.
Ироқчи техник масалалар ҳақида ҳам бизнинггча, бойитиш давом этиши керак бўлган масала ва муросага ўрин йўқ. Биз ишончни мустаҳкамлаш миқдори ва даражасига чекловлар қўйишимиз мумкин, аммо унинг моҳиятига ҳеч қачон. Санкцияларнинг бекор қилиниши музокалар асосларидан биридир деб аниқлик киритди.