Эрон Ташқи ишлар вазири ва БМТ бош котибининг телефон орқали мулоқоти
Эрон Ташқи ишлар вазири ва БМТ Бош котиби телефон орқали минтақавий ва жаҳон миқёсидаги воқеаларни муҳокама қилишди.
Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот марказига кўра БМТ бош котиби Антонио Гутерриш телефон орқали мулоқотда Ҳусайн Амир Абдуллоҳиённи Эрон Ташқи ишлар вазири этиб тайинлангани билан табриклади ва Эрон Ислом Жумҳуриятини БМТ аъзолари орасида жуда нуфузли мамлакат деб атади. Эрон Президенти ва Ташқи ишлар вазири билан яқин ҳамкорликларни олқишлади.
Эроннинг афғон қочқинларини сахийлик билан қабул қилиш ҳаракатларини юқори баҳолаб, Гутерриш Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Эроннинг қочқинларни қабул қилиш ҳаракатларини қўллаб -қувватлашга содиқлигини билдирди.
Бу телефон суҳбатида Амир Абдуллоҳиён, шунингдек, Эроннинг Афғонистондаги ҳозирги сиёсий вазиятни ҳал қилиш учун Бош котиб билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлаб, қочқинларнинг янги тўлқинини ҳисобга олган ҳолда, жиддий хавотир билдирар экан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тегишли ташкилотларидан ёрдам зарурлигини таъкидлади.
Эрон Ташқи ишлар вазири Афғонистон ва минтақадаги террористик ҳаракатлардан хавотир билдирар экан, баъзи кучларнинг терроризмдан фойдаланишини минтақада тинчлик, барқарорлик ва осойишталикка катта тўсиқ сифатида кўрсатди ва барча афғон қабилаларини тўлиқ қамраб олувчи ҳукумат зарурлигини таъкидлади.
Венада ӯтказилган Ядровий келишув музокаралари ҳақида Эрон Ташқи ишлар вазири қўшимча қилди: "Америкаликлар ўзларининг ноқонуний санксияларининг давом этишидан нотўғри хулоса чиқариб, бундан музокараларда таъсирли ричаг сифатида фойдаланишлари мумкин деган хом хаёл суришяпти".
Амир Абдуллоҳиён қўшимча қилди: "Музокара олиб бораётган томонлар Вена шаҳрига реал тушунча билан келишлари ва Эрон халқининг ҳуқуқлари ва манфаатларига жиддий эътибор беришлари керак".
Амир Абдуллоҳиён генерал Қосим Сулаймонийнинг номардларча террор қилиниши масаласида Эроннинг қонуний ва халқаро изланишлари ҳақида деди: "Биз шаҳид генерал Сулаймонийга қилинган суиқасдни ҳуқуқий ва халқаро миқёсда жиддий ӯрганаяпмиз".
Эрон Ташқи ишлар вазири сионистик режимнинг ҳаракатларига ишора қилиб, қӯшимча қилди: "Сионист режим ишғол қилинган ҳудудларда ўз жиноятларини очиқчасига давом эттирмоқда. Бундай шароитда Фаластин армони ва ҳимоясиз фаластинлик аёллар ва болалар ҳуқуқларини қўллаб -қувватлаш халқаро ҳамжамият ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аниқ бурчидир".