Тахтравончи: АҚШнинг бир томонлама сиёсатлари Халқаро ҳуқуқнинг ажралмас принсипларини бузмоқда
Кеча Эронинг БМТдаги вакили АҚШнинг бирёқлама ва ноқонуний ҳаракатлари жумладан ривожланаётган мамлакатларга қарши ноқонуний санкциялар қўллаши, Халқаро ҳуқуқнинг аниқ принсипларинининг яққол далилидир деб айтди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эроннинг БМТдаги вакили Мажид Тахтравончи БМТ Бош Ассамблеясининг иккинчи қўмитасининг умумий йиғилишида мисли кўрилмаан соғлиқни сақлаш инқирози, инсоният жамиятни қамраб олган вазиятда, АҚШниг бирёқлама ва мажбурлашш сиёсатлари турли мамлакатларнинг соғилқни сақлаш тузумларига зарарини етказмоқда. Бундай ҳаракатлар инсониятга қарши бўлиши билан бир пайтда ривожаниш принсиплари ва мақсадларига ҳам буткул зиддир деб изоҳлади.
Тахтравончи айрим давлталарнинг ноқонуний ва адолатсизликка асосланган ҳатти- ҳаракатлари ҳозирги пайтда дунё кўпроқ эҳтиёж сезаётган кўп томонлама ёндашувларга таҳдидсолиб унга жиддий зарар еткаазётганини эслатиб, бугунги кунда инсоният олдидаги энг асосий муаммолар иккита ҳалокатли, ривожланишга қарши ва бузғунчи вируслардир яъне биринчиси коронавирус ва иккинчиси эса бирёқлама сиёсатлардидр деб аниқлик киритди.
Эроннинг БМТдаги доим вакили ўз сўзларида, АҚШ режимининг Эрон ислом республикасига қарши бирёқлама ва ноқонуний санкцияларига ҳам тўхталиб, Эрон мамлакати барча босимлар ва чекловлар жумладан АҚШнинг бир томонлама ядровий келишувдан чиққанидан келиб чиққан чекловлар ва босимларга қарамай, умед ва ғурурга тўла келажакни барпо этиш учун ҳаракталарини давом эттиради деб эълон қилди.
Тахтравончи эълонига асосан, тинимсиз саъй -ҳаракатлар натижасида 2020 йилги барқарор ривожланиш ҳисоботига кўра, Эрон ривожланиш кўрсаткичи бўйича 166 мамлакат орасида 59 -ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Бу эса барча чекловлар ва босимларга қарамай, Эроннинг катта ютуқларини кўрсатади.