Инқилоб раҳбари Эроннинг юнон -рум кураш термасини янги ғалабалар билан табрикладилар
(last modified Mon, 11 Oct 2021 06:27:14 GMT )
октябр 11, 2021 11:27 Asia/Tashkent
  • Юнон -рум кураши бўйича Жаҳон чемпионатида Эрон термаси 2 чи ўринни эгаллади
    Юнон -рум кураши бўйича Жаҳон чемпионатида Эрон термаси 2 чи ўринни эгаллади

Эронлик юнон-рум кураши термаси кеча яна иккита олтин медалга сазовор бўлиб, Норвегияда бўлиб ўтган юнон-рум кураши бўйича Жаҳон чемпионатида 4 олтин ва иккита бронза медаллар билан иккинчи ўринни эгаллашди. Инқилоб Раҳбари ушбу катта ютуқлари учун эронлик курашчиларга у табрик йўлладилар.

Кеча Норвегияда ўтказилган юнон -рум кураши бўйича Жаҳон чемпионатининг 63 килограмм вазн тоифасида эронлик курашчи Майсам Дилхоний  финал ўйинларида  грузиялик курашчи Лери Абуладзени 5:4 ҳисобида мағлуб этиб  олтин медални касб этди.

Эроннинг  бошқа курашчиси Олимпия чемпионати Муҳаммадризо Гароий ҳам 67 килограмм вазн тоифасида россиялик рақиби устидан ғалаба қозониб олимпиядаги олтин медалини такрорлади ва Эрон термаси учун 4 чи олтин медални армуғон этди.

Ослода бўлиб ўтган юнон-рум кураши бўйича ЖЧ нинг дастблабки 7 вазн тоифасида ҳам эронлик курашчи Муҳаммадҳодий Соравий 97 кг, Алиакбар Юсуфий 130 кг тоифаларида олтин медалларни ва Муҳаммадали Гароий 77 кг ва Пежмон Пуштом 82 килограмм вазнларда бронза медалларга сазовор бўлишганди.

Шу тариқа Эроннинг юнон-рум кураши бўйича термаси  ЖЧ да иккинчи ўринни эгаллади.

Эроннинг юнон-рум кураши бўйича термасини Жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаганидан кейин кеча Инқилоб Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий тарқатган мурожаатида, эронлик полвонлар ва уларнинг мураббийларини ушбу катта мувафаққият билан табрикладилар.

 

Ёрлиқ