Мушриклар ва ислом душманларидан узоқлашмаслик мусулмонларнинг ҳозирги муаммоларининг илдизидир
-
Мушриклар ва ислом душманларидан узоқлашмаслик мусулмонларнинг ҳозирги муаммоларининг илдизидир
Мушриклардан воз кечиш ва узоқлашиш, Қуръон тушунчаси бўлиб, мушриклар ва Ислом душманларидан нафратланиш ва улар билан алоқаларни узиш деган маънони англатади.
Мушриклардан узоқлашишни эълон қилиш аввалги умаматларга бўлган бўлса-да, ислом динининг келиши ва Пайғамбаримиз /с/ рисолати билан бу иш ислом динида энг юқори чўққига чиқди.
Душманлардан воз кечиш ва узқолашиш оятлари:
Тавба сурасининг 3-ояти: (أَنَّ اللَّهَ بَرِیءٌ مِنَ الْمُشْرِکینَ وَ رَسولُه Албатта, Аллоҳ ва Унинг Расулининг мушриклар билан оралари очиқдир.
Фатҳ сураси 29-оят: (مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللَّهِ وَ الَّذینَ مَعَهُ أَشِدَّاءُ عَلَى الْکفَّارِ رُحَماءُ بَینَهُمْ؛ Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир, у билан бирга бўлганлар кофирларга шиддатли, ўзаро раҳимдилдирлар.
Моида сураси 51-оят: Эй, иймон келтирганлар! Яҳудий ва насороларни ўзингизга дўст тутманг. Улар бир-бирлари билан дўстдирлар. Сиздан ким уларни дўст тутса, албатта, у улардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят этмас.
Мушриклардан безорилик тўғрисидаги оммавий эълон
“Мушриклардан воз кечиш ва узоқлашишнинг оммавий эълон қилиниши ва унинг ҳукмлари ислом тарихида биринчи марта ҳижрий тақвимнинг 8 йилида /милодий 630/ Макка фатҳ қилингас, мушриклар пайғабримиз ҳазрат Муҳаммад /с/ билан ҳужум қилмаслик ва душманлик қилмаслик тўғрисидаги аҳдларини бузишганидан кейин юз берди. Мушрикардан воз кечиш ва улардан узоқлашишни эълон қилишда ислом азиз нгриси ва давомчиси бўлган ҳазрат Али/а/ ўша йилнинг зулижжа ойининг 10-куни пешиндан кейин Мино ҳудудида хутба ўқиб, Бароат сурасининг биринчи оятларини тиловат қилиб, пайғамбаримзнинг хабарини етказдилар.
Нега Ҳаж?
Чунки ислом азиз пайғамбарининг мушрикларга нисбатан нафрат ва улардан узоқлашишни биринчи марта ҳаж кунларида айтган бўлиб, пайғамбарлик урф--одатлари ва хислатлари азалий бўлгани учун бу пайғамбарлилк анъанаси ҳаж кунларда амалга оширилади, бироқ мушриклардан узоқлашишни эълон қилиш вақтинчалик ёки мавсумий ҳодиса эмас. балки ҳар бир мусулмон умри давомида мушриклардан узқолашишни излаши , уларга нисбатан нафратини изҳор қилиши керак.
Мушриклардан узоқлашиши анъанасини қайта тиклаш
Мушриклардан узоқлашиши ва унинг тамойилларини тушуниш анъаналарининг ҳозирги даврда қайта тикланиши Эрон Ислом республикаси асосчиси Имом Хумайний /а/ давридан бошланган.
У мушриклардан узоқлашишига асосий асосини "Тавалло" ва " Табарро" ақидаларида деб билади. " Тавба сурасида унинг Қуръон маъносни кенгайтириб, пайғамбаримиз /с/ амрлари билан Каъба бутларни синдиришни мушриклардан покланиш деб билганлар. Уларга кўра. унинг асосий унсури бутпарастликни рад этиш, мушриклар ва ислом душмаларга нафар эълон қилиш, уларнинг фитна ва золимона сиёсатни қоралашидир ва мусулмонлар бугунги кунги бутларини танишиши билан уларни синдиршлари керак. Шунга кўра узоқлашиш ҳукмини маълум бир вақт ва жой билан чегааланан сифатида билмайди ва унинг ҳар йили такрорланишига урғу беради.
Мусулмоларни ҳимоя қилиш
Имом Хумайний/ р.а/ назарида бароат ва ё узоқлашиш маъносининг кенгайишининг яна бир натижаси мусулмоларни мутакаббирлардан ҳимоя қилишдир.Эрон Ислом республикаси асосчиси нуқтаи назаридан, зиёратчиларнинг Ҳажнинг сиёсий ва ижтимоий жиҳатларига эътибор қаратишлари золимларини тийиб туришга ёрдам беради ва ҳақиқий эркинликка эришиш учун йўл очади. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, у мушриклардан сақланмасдан ҳажни камчиликка эга ва қадрсиз деб айтишган. Хумайний ҳазратларига кўра, мушриклардан узоқлашиш маросими Каъбани доимий тавҳид амосига, ширк аа зулмдан нафратланиш эълонига айлантирди ва шайтон рамзий ҳайкалини тошбўрон қилиш билан баъзи ҳаж амаллари бу йўлга қўийлган. Бундан ташқари, мусулмонларни Байтуллоҳ яқинида тўплаш билан бирга ширк кўринишларидан узқолашиш ва сақланиш ҳам, биродарликни мустаҳкамлаш, ислом уммати ўртасидаги ихтилофларни бартараф этиш, ислом улуғворлигини изҳор этиш, кофирларни хор қилиш каби оқибатларга олиб келиши мумкин.
Илоҳий фаризалар
Имом Хумайний/р.а/ вавот этгач, ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий ўз раҳбарлигининг бошиданоқ Эрон Ислом республикаси асосичисиниг Ҳажнинг сиёсий жиҳатлари, жумладан мушриклардан сақланиш ва узоқлашишини эълон қилиш борасидаги позицияларини таъкидлаб уни зўравонлик ва сионимз режаларига қарши туриш учун имкоят сифатида баҳоладилар. Инқилоб раҳбари шунингдек, ҳар йили Аллоҳнинг Байтуллоҳига зиёрат қилувчиларга хабар тарқатадилар ва унда ҳар йили Ҳаж маросимида дунёнинг долзарб муаммолари тушунтирилади ва таҳлил қилинади.
2020 йилда зиёратчиларга йўллаган мурожаатида у киши шундай деди:
Бизнинг Ҳажда Фаластин миллатини ёки ислом оламининг мазлум халқини, Яман ва бошқа мазлумларни ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлашишимиз, ислом таълимотига мос сиёсатдир. Мазлумларни ҳимоя қилишнинг ўзи бурч ва фарздир. Бу содир бўлиши аниқ. Мушриклардан узоқлашиши билан албатта. Мушриклардан узоқлашишни таъкидлашашимиз, қатъий туриб, амал қилсак,. бу илоҳий фарз бўлгани учундир.
Эслатиб ўтамиз, ҳар йили эронлик ва эронлик бўлмаган зиёратчилар томонидан ислом Инқилоби олий раҳбари мактуби ўқилиши, арафотда исломий давлатларнинг диний ва сиёсий арбоблари ва зиёлилари иштирокида " Исроилга ўлим", "АҚШга ўлим", "Эй мусулмонлар, бирлашинг ", " Ажралиш ва ихтилоф шайтондандир" каби шиорлар билан мушриклардан узоқлашиш маросими ўтказилади.