Генерал Сулаймонийнинг террор этилгани АҚШни Афғонистон ва Ироқдан қочиб кетишига сабаб бўлди
Эрон ТИВ АҚШ режимининг Афғонистон ва Ироқдан шармандарча қочиб кетганини генерал Қосим Сулаймонийнинг террор этилганининг натижасидир деб айтди.
Эрон телерадиокомпанияснинг хабар қилишича, Эрон ТИВ- Твиттер саҳифасида, генерал Ҳож Қосим Сулаймоний шаҳид бўлганининг иккинчи йиллиги муносабати билан, генерал Сулаймонийнинг фожеали терактининг натижаси бутун қаршилик фронтининг фаоллашиши ва АҚШнинг шармандаларча Афғонистон ва Ироқни тарк этиши бўлди. Бу эса АҚШ армиясини Вьетнамдан қочганини эсга келтиради деб маълум қилди.
Эрон ТИВ шунингдек, бу вазият АҚШ режимининг стратегик тартибсизликларидан ўзга нарса эмас. Ғарбий Осиё генерал Сулаймонийнинг қотиллари ва бу минтақаннинг ҳимоясиз аҳолиси учун хавфсиз бошпана бўлмайди деб эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, бугун 2022-йил 3-январь Ислом Инқилоби соқчилар корпуси кучлари қўмондони Ҳож Қосим Сулаймоний шаҳид бўлган кунига тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ироқнинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида 2020 йилнинг 3 январида Америка террорчи кучларининг ҳаво ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.