октябр 22, 2016 18:04 Asia/Tashkent
  • Исломий уйғониш бутунжаҳон ассамблеяси бош котибининг баёноти

Исломий уйғониш бутунжаҳон ассамблеяси бош котибига кўра, минтақада исломий уйғониш жараёнлари билан мустаҳкам қўллаб-қувватланган Исломий муқовамат охирги йилларда катта муваффақиятларни қўлга киритди

Исломий уйғониш бутунжаҳон ассамблеяси бош котибига кўра, минтақада исломий уйғониш жараёнлари билан мустаҳкам қўллаб-қувватланган Исломий муқовамат охирги йилларда катта муваффақиятларни қўлга киритди. Исломий уйғониш бутунжаҳон ассамблеяси бош котиби Али Акбар Вилоятий шанба куни Бағдодда ўтказилаётган Исломий уйғониш бутунжаҳон ассамблеясининг олий кенгашининг тўққизинчи саммитидаги чиқишида шундай айтдики, ушбу йиғилиш айни пайтда Осиёнинг ғарбий минтақаларида ўзига хос шароит юзага келганида ва жиддий даврларни бошдан кечираётган бир пайтда тўғри келмоқда. Исломий уйғониш бутунжаҳон ассамблеяси бош котибининг таъкидлашича, ички ва ташқи кучларнинг фитналари ва ғаламизликларининг давом этаётгани бир томондан бўлса, иккинчи томондан эса такфирчи гуруҳларнинг Суриядаги жанги бўлиб, ушбу мамлакат армияси ва халқи ички ва ташқи ҳамда халқаро душман қаршисида қатъиятлик билан мустаҳкам туриб келмоқда. Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчисининг қўшимча қилишича, Ироқ ҳам Ғарбликларнинг фитналари натижасида келиб чиққан турли бўҳронли вазиятни бошдан ўтказмоқда. Шулардан келиб чиқиб, Ироқда Мосел шаҳрини озод этиш амалиёти бошланди. Шубҳасизки, Ироқ армияси ва халқ кучларининг ИШИД террорчилик гуруҳи билан олиб борадиган амалиёти ва жанги ушбу террорчилик гуруҳининг ҳаётига нуқта қўйиши муқаррардир.