май 23, 2022 14:27 Asia/Tashkent

Масқат шаҳридаги Ал-илм саройида Уммон султонининг Эрон президентини расман кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, расмий сафар билан Уммонга борган Эрон президенти Иброҳим Раисий, Масқат шаҳридаги Ал-Илм саройида бу мамлакат султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саъид томонидан расман кутиб олинди.

Маросимда  шунингдек икки давлат мадҳияси янгради. Шундан сўнг икки давлат президентининг оилй мартабали делегациялари бир -бирига таништирилди.

 Мазкур маросимда Эрон президенти ва олий мартабали делегацияси шарафига 21 та замбарак ўқлари отилди.

Уммон султони томонидан Эрон президентини кутиб олинишининг расмий маросими ортидан  дастлаб икки давлат олий даражадаги делегацияларини қўшма музокаралари бўлиб ўтади ва сўнгра Эрон ва Уммон президентлари учрашиб мулоқот қиладилар.

 

Ёрлиқ