Эрон ташқи ишлар вазири: АҚШ томони Дохада ташаббуссиз қатнашди
Эрон ТИВ раҳбари Вена ва Дохада санкцияларни бекор қилиш музокараларига ишора қилиб, АҚШ томони Дохада ташаббус ва натижага асослангамаган шаклда қатнашди деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусейн Абдуллоҳиён, франциялик ҳамкасби Катрин Колоно билин телефон орқали суҳбатида, Эроннинг Дохадаги сўнгги музокараларни баҳолаши ижобий, аммо АҚШ томони дипломатик имкониятдан қандай фойдаланмоқчи эканини кўриш керак деб таъкидлади.
Абдуллоҳиён ўз сўзларида, Эрон ҳар доим музокараларда, ўзининг ижобий таклиф ва ғояларини илгари сурганини таъкидлаб, энди эса дипломатия йўли очиқ ва Эрон яхши ва барқарор келишувнинг якуний нуқтасига эришиш учун жиддий ва садоқат билан ҳамкорлик қилмоқда деб изоҳлади.
Эрон ТИВ раҳбари бу суҳбат жараёнида Теҳрон давлати ҳамиша ўз мажбуриятларига содиқ қолганини ва қарама-қарши томонлардан ўз мажбуриятлари тўғри бажаришини кутишини баён этди.
Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек франциялик ҳамкасби Кетрин Колонанинг Франция ТИВ раҳбари этиб тайинлангани муносабти билан табриклабб, Теҳрон давлати ўзаро ҳурмат ва ҳамкорилк асосда Париж ҳукумати билан ўзаро ҳамкорликлар даражасини оширишга тайёр деб маълум қилди.
Франция ТИВ раҳбари Кетрин Колона ҳам бу суҳбатида Теҳрон ва Париж давлатлари ўртасидаги яхши муносбаталарини олқишлаб, ядровий музокараларни давом эттириш ва санкцияларни бекор қилиш зарурлигига урғу берди.
У келишувга эга бўлмасликдан кўра келишувга эга бўлиш яхшироқ эканини эслатиб, барча томонларни қониқтирадиган келишувга эришиш мулоқот ва музокара имкониятларидан фойдаланиш кераклигини ҳам айтди.