Европа иттифоқи ташқи сиёсати бўйича масъулининг Теҳронга сафар қилиши
(last modified Sun, 30 Oct 2016 07:15:51 GMT )
октябр 30, 2016 12:15 Asia/Tashkent

Европа иттифоқи ташқи сиёсати бўйича масъулининг Теҳронга сафар қилиши

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз "Европа иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъулининг Теҳронга сафар қилиши" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Жума куни Теҳронга сафар қилган Европа иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъули Федерико Могерени шанба куни эрталаб Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашиб минтақа ва халқаро масалалар хусусида суҳбатлашди. Бундан олдин эса, Европа иттифоқининг ташқи сиёсат ишлари бўйича масъули Федереико Могерени шанба куни эрталаб Теҳронда Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф билан учрашиб икки томонлама масалалар, минтақа ва халқаро ўзгаришлар ҳақида суҳбат ўтказишди. Сурия вазияти ва минтақадаги охирги ўзгаришларни ўрганиб чиқиш, Теҳронда Федерико Могерени ва Муҳаммад Жавод Зариф ўртасида бўлиб ўтган суҳбатнинг диққат марказидан жой олди. Минтақавий низо ва зиддиятларни ҳал этиш борасида Эроннинг митақавий дипломатик имкониятларидан фойдаланиш, Эрон ва Европа мамлакатларининг сиёсий музокараларида муҳим масала ҳисобланади. Эрон ва Европа иттифоқининг хорижий сиёсати бўйича масъули ўртасида Теҳронда бўлиб ўтган суҳбатлари ҳам ушбу нуқтаи назар билан қараганда, муҳим ва аҳамиятли музокара ҳисобланади.

      Эрон ва олтилик давлатлари томонидан Эроннинг ядровий дастури бўйича қабул қилган келишувларидан сўнг, Эрон Европа мамлакатлари билан муҳим баҳс мунозаларга киришди. Ушбу суҳбатлар, бундан бир неча ой олдин Европа иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъули Федерико Могерени хонимнинг Эронга сафар қилиши ҳам янги фаслни очиб берди. Ядровий келишувдан кейин, ўтган ҳафтада Европа иттифоқи томонидан Эрон бўйича янги стратегик резолюцияни қабул қилиниши ҳам мазкур музокараларни янада жадаллаштиришига туртки берди. Ушбу резолюцияда минтақада тинчлик ва осойишталикни сақлашда ҳамда барқарорликни ўрнатишда Эроннинг минтақада ва халқаро майдонда таъсирли ролга эга эканлиги эътироф этилган ҳамда Эроннинг минтақадаги можароларни ҳал этишда ва терроризм билан айниқса ИШИД террорчилик гуруҳи  ва шунга ўхшаш бошқа экстремистик гуруҳларга қарши кураш олиб боришда иштирок этиши таъкидланган. Шунингдек Европа иттифоқининг ушбу қарорида Эроннинг сиёсий, иқтисодий, илмий, энергетика, таълим, тиббиёт ва экология соҳаларидаги алоқаларини янада кенгайтириши қайд этилган. Кузатувчиларнинг нуқтаи назарларига кўра, музокараларнинг ушбу кўлами Европа иттифоқининг минтақа бўйича сиёсий масалалар хусусида қарашларини инобатга олинса, сиёсий интеграциянинг янада мустаҳкамланишига сабаб бўлади ва минтақада тинчлик ва барқарорликни ўрнатилишида кумак қилади.   

       Эрон ва Европа давлатлари барча ҳолатларда бир хил қарашларга эга эмас. Аммо айни пайтда икки томонлама позицияда ва минтақанинг жиддий масалалари бўйича биргаликда муҳим ишларни амалга оширишмоқда. Ушбу икки томонлама алоқалар муштарак таҳдидларни ва масалаларни ҳал этилиши йўлида конструктив музокарлар шаклида юзага келиши учун туртки бериши мумкин. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бундан бир неча ой олдин Теҳронда Италия бош вазири Маттео Рензи билан учрашганида, Америка қўшма штатлари ва Европанинг айрим мамлакатларининг терроризмга қарши курашиш мавзусидаги ҳатти-ҳаракатларини танқид қилдилар ва шундай айтдиларки, ушбу давлатлар коалация номи билан терроризм билан ҳақиқий кураш олиб бориш ўрнига, террорчилар билан Исломдан қўрқитиш ҳаракатларини янада кучайтиришмоқда. Шубҳасизки, ушбу ҳақиқатлар Эрон назаридан четда қолмаган ва бу эса Европа мамлакатлари билан алоқалар кўламида бир мезон ҳисобланади. Эрон, Сурия ва Россия ташқи ишлар вазирлари Сурияда терроризм билан курашиш учун ва ушбу можарони сиёсий йўл билан ҳал этилиши учун ўзларининг саъй-ҳаракатларини давом эттириш мақсадида жума куни Москвада ўтказган қўшма йиғилишларидан сўнг, Европа иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъули ва Эрон расмийлари ўртасида мазкур музокаралар ўтказилди.

       Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Москвада ўтказилган қўшма ахборот конференциядаги чиқишида шундай айтдики, терроризм хатари фақат Сурияга қаратилмаган, балки Сурия ва Ироқдаги террорчилик ҳаракатлари барча жаҳон учун катта хатар ва таҳдид ҳисобланади. Россия, Сурия ва Эрон республикалари ўзларининг терроризмга қарши курашиш учун саъй-ҳаракатларини ва инсон ҳуқуқлари бўйича тамойилларни сақлаб қолишдаги уринишларини янада оширади. Сурия бўҳронининг янада шиддатли тус олиб кетиши ўзига хос кўплаб сабабларни ўз ичига қамраб олади ҳамда халқаро миқёсда Сурия бўйича жиддий ихтилофли қарашлар ҳам мавжуд бўлиб, шу кунгача Сурия бўҳронини ҳал этилиши учун англашув ёки суҳбатларга асосланган якуний ва қатъий қарорлар қабул қилинмаган. Гарчи, ҳозирга қадар Суриядаги террорчиларга қарши оғир талофатлар ва зарбарлар берилган бўлсада, бироқ бунинг ўзи етарли эмас. Негаки, Сурия бўҳронини ҳал этиш, террорчилик гуруҳларини қурол-яроқ ва молиявий жиҳатдан кўрсатилаётган ҳимояларни тўхтатиб қўйишга эҳтиёж сезади ва Сурия халқининг истак ва талабларини инобатга олиш лозим бўлади.         

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.