Эрон минтақавий ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасида жиддий қарорга келди
Эрон ТИВ раҳбари Исломий парламентининг Эроннинг ШҲТга аъзо бўлиши ҳақидаги қонун лойиҳаси бўйича ҳал қилувчи овоз беришини ҳамкорликни ривожлантиришга қатъийлик ва жиддийлик белгиси сифатида баҳолади.
Бугун Эрон парламентининг очиқ мажлисида Эрон ислом республикаси ҳукуматининг ШҲТга қўшилиши ҳақидаги қонун лойиҳасининг ягона моддасини кўриб чиқиш кун тартибига қўйилди ва парламентда ҳозир бўлган 205 нафар вакилининг ижобий овози билан маъқулланди.
Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён ўзининг Твиттер саҳифасида Эрон Ислом республиккасининг ШҲТга аъзо бўлиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича исломий парламентнинг ҳал қилувчи овоз бериши Теҳроннинг минтақавий, халқаро ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, Осиёга қарашларини мустаҳкамлаш борасидаги қатъияти ва жиддийлигини кўрсатади деб ёзди.
Эрон ТИВ раҳбари кўп томонламалик ҳозирги асрнинг ҳақиқатидир деб изоҳлади.
ШҲТ 2001 йил 15 июнида Шанхайда Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан ташкил этилди.
Бу ташкилотнинг ҳозирги аъзолари Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва Эрон Ислом республикаси каби 9 мамлакатдан иборат бўлиб, Афғонистон, Муғулистон ва Белорус эса бу ташкилотнинг назоратчи аъзолари ҳисобланади.