Эрон Хавфизлик вазирлиги: Моссад жосуслик ташкилотнинг 4- жосуслик гуруҳи аниқланиб қўлга олинди
(last modified Thu, 22 Dec 2022 09:41:12 GMT )
декабр 22, 2022 14:41 Asia/Tashkent
  • Эрон Хавфизлик вазирлиги: Моссад жосуслик ташкилотнинг 4- жосуслик гуруҳи аниқланиб қўлга олинди
    Эрон Хавфизлик вазирлиги: Моссад жосуслик ташкилотнинг 4- жосуслик гуруҳи аниқланиб қўлга олинди

Эрон Хавфсизлик вазирлиги, сионистик режим жосуслик агентлиги /Моссад/нинг 4 -жосулик гуруҳчаси Эрон хавфсизлик кучлари томонидан аниқланиб қўлга олинди деб маълум қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Эрон Хавфсизлик вазирлиги тарқатган маълумотномасида, хавфсизлик кучарининг профессионал ва тинимсиз саъй -ҳаракатлари билан Моссад жосуслик ташкилотнинг 4 та тезкор гуруҳи аниқлангани ва уларнинг барча аъзолари қўлга олинганини эълон қилди.

Сохта ва жиноятчи сионистик режим ўтган ҳафталарда Эроннинг баъзи ҳудудларида рўй берган тартибсизликлардан фойдаланиб  бу жосуслик гуруҳчаларни қўлаб -қувватлаб бир неча қўшма террор амалиётларни ўтказишга уринган ва барча террорчилар ҳар қандай ҳаракатни амалга оширишдан олдин ҳибсга олинган.

Эслатиб ўтамиз сентябрь ойининг охиридан бошлаб Эроннинг баъзи минтақларида тартибсизликлар бошланди ва дастлабки кунларда бу тартибсизликларнинг тарқалишида баъзи анъанавий ва замонавий ОАВинг ўрни яққол намоён бўлди.

Эрондаги тартибсизликларда АҚШ, сионистик режим ва Европанинг айрим давлатларининг сиёсий етакчилари, уларнинг матбуоти, ҳамда Ғарб томонидан қўллаб-қувватланаётан форс тилидаги матбуоти Эрон миллати ҳуқуқларини  ва тартибсизликлар ва ва давлат хафсизлигини бузувчиларни қўллаб-қувватлаш шиори билан фитна солиш мақсадида  бор кучини ишга солдилар.

Ғарб давлатлари ва уларга алоқадор ОАВнинг Эронда нотинчлик ва тартибсизликлар яратишга қаратилган уринишлари миллионлаб эронлилкарнинг мамлакат кўча ва майдонларида ўз тузуми ва давлатини қўллаб-қувватлаб чиқишлари  ва тартибсизликларнинг қаттиқ қаршилик кўрсатишларига сабаб бўлди.