Эрон ТИВ матбуот котиби: Эрон тажовузларга қатъий жавоб беради
Эрон ТИВ матбуот котиби, Эрон мамлакати АҚШ ТИВ раҳбари ва АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши маслаҳачисининг таҳдидли баёнотларига қатъий жавоб берид ва бу жавоб албатта уларни пушаймон қилади деб изоҳлади.
АҚШ ТИВ раҳбари Энтони Блинкен ўз интервбюсида ўз мамлакатининг Комплекс ҳаракатлар режасидан ноқонуний чиқиб кетганини тилга олмаган ҳолда Эрон ядро қурлилга эга бўлишини олдини олиш учун барч вариантлар стол устида турибди деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний кечанги суҳбатида, АҚШ ҳукумати Эронга қарши таҳдидли баёнотлар сабаб бўлган ҳуқуқий ва халқаро масъулиятни англаб етиши ва бу каби провакацион баёнотларининг сиёсий оқибатлари ҳақида кўпроқ ўйлаши кераклигини маълум қилди.
Носир Канъоний Чофий сўзларининг бошқа қисмида, Эрон ўзининг ядровий фаолияти тинч характерга эга эканлигини бир неча бор таъкидлаган ва МАГАТЭнинг такрорий ҳисоботлари буни тасдиқлади ва ядро қуролига эга бўлиш эса Эронниннинг миллий хавфсизлик доктринасида ўрин тутмайди де эълон қилди.
Эрон Ислом республикасининг ТИВ матбуот котиби айни пайтда, Эрон ядро соҳасидаги илмий- техникавий ва технологик тараққиётни тўхатгани йўқ ва ядро қуролларни тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага аъзо давлат сифатидаги ажралмас ҳуқуқларига асосланиб мамлакатнинг ривожланиш эҳтиёжлари қай даражада бўлишидан қатъий назар бу ҳаракатни олиб боради деб таъкидлади.
Канъоний ўз сўзларида АҚШ ҳукумати Эрон Ислом республикаси ўз ҳудуди ва манфаатларига ҳеч қандай тажовуз ёки ҳужум қилмаслигига тоқат қилмади ва тажовузкорларга пушмаймон этувчи ва қатъий жавоб қайткради деб қўшимча қилди.