Эрон президенти Иброҳим Раисий Туркия ва Сурия президентларига ҳамдардлик билдирди
феврал 06, 2023 16:36 Asia/Tashkent
Эрон президенти икки дўст ва қардош давлат Туркия ва сурияда юз берган кучли ва юракни эрувчи зилзилада кўп инсонларни қурбон бўлгани учун бу икки давлат халқи ва президентига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий Туркия ва Сурия презиентлари Ражаб Тойиб Эрдуған ва Башор Асадга йўллаган алоҳида мактубларида бу икки мамлакатда содир бўлган нохуш воқеа-кучли зилзилада кўп инсонларнии қурбон бўлгани ва яралангани учун ҳамдардлик билдирди.
Эрон президенти шунингдек ҳозирги нохуш вазиятда Эрон Ислом республикаси бу икки дўст халққа зудлик билан ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди.