Эрон ТИВ: Теҳрон Украинадаги урушда бетараф / АҚШнинг ҳукмрон менталитети инқироз сабабчисидир
(last modified Mon, 27 Feb 2023 06:24:06 GMT )
феврал 27, 2023 11:24 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ: Теҳрон Украинадаги урушда бетараф / АҚШнинг ҳукмрон менталитети инқироз сабабчисидир
    Эрон ТИВ: Теҳрон Украинадаги урушда бетараф / АҚШнинг ҳукмрон менталитети инқироз сабабчисидир

Эрон Ислом Республикаси ТИВ тарқатган баёнотида Эрон ҳукумати Украина ва Россия халқларини ҳурмат қилган ҳолда, можаро ва уруш давом этаётганидан яна бир бор чуқур афсусдалигини изҳор қилади ва ўзининг бетарафлик позициясини таъкидлайди деб маълум қилди.

Эрон телералиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси ТИВ Украинада уруш ҳақида баёнот бериб, АҚШ ва Ғарб томонидан юклатма  урушлар, таҳдидлар ва бир томонлама санкциялардан зарар кўрган давлат сифатида Эроннинг асосий позицияси БМТ Низоми ва халқлар ҳуқуқини  ҳурмат қилиш, жумладан зўравонилк ва таҳдиддан  фойдаланмаслик ҳамда  ҳудудий яхтитллик ва суверен тенгликни тан олишдир деб таъкидлади.

Эрон ТИВ Теҳрон ҳукумати давлатлараро келишмовчиликларни ҳал қилишда мутлақо мулоқот ва диплматияни афзал кўриш тарафдори деб изоҳлади.

АҚШ ва бошқа баъзи Ғарб давлатлари томонидан миллий сиёсат ва минтақавий келишувлар  /масалан НАТО/ орқали Совуқ уруш даврнинг ҳукмрон менталитети ва бир томонламалиги дунёдаги кўплаб инқирозларнинг шу жумладан Украинадаги ҳозир инқирознинг асосий сабабларидан  бўлди.

Баёнотда келтирилишича, томонлари учун ҳаёт ва моддий юқотишларга сабаб бўлган ва дунё учун катта зарарли оқибатларга олиб келган Украинада бир йил давом этган можародан кейин халқаро ҳамжамият ушбу инқирозни дипломатик йўл билан тезроқ ҳал этиш бўйича саъй-ҳаракатларини кучайтириш керак.