Эроннинг БМТдаги вакили : Суриядаги манфаатларимизни ҳимоя қилиш учун қатъий чоралар кўрамиз
(last modified Tue, 04 Apr 2023 06:00:37 GMT )
апрел 04, 2023 11:00 Asia/Tashkent
  • Эроннинг БМТдаги вакили : Суриядаги манфаатларимизни ҳимоя қилиш учун қатъий чоралар кўрамиз
    Эроннинг БМТдаги вакили : Суриядаги манфаатларимизни ҳимоя қилиш учун қатъий чоралар кўрамиз

Эроннинг БМТдаги элчиси БМТ Бош котиби ва бу ташкилот Хавфсизлик кенгаши раисига йўллаган мактубида, Эроннинг Сурияда иштирокини бутунлай қонуний эканлигини таъкидлаб, Эрон ўз кучлари, манфаатлари ва объектлари АҚШ ва бошқаларнинг ҳар қандай таҳдид ёки ноқонуний ҳаракатларидан ҳимоя қилиш учун қатъий чора кўради деб огоҳлантирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Эроннинг БМТдаги элчиси ва доим вакили Амир Саъид Ирвоний  АҚШнинг сўнгги мактуби ва Сурияда Эронга қарши асоссиз иддаоларига жавобан Хавфсизлик Кенгаши раиси ва БМТ Бош котибига мактуб йўллади.

Эрон Ислом Республикасининг ушбу етакчи дипломати ўз сўзларида, Эрон АҚШнинг Суриядаги асоссиз айбловдан тўла резолюцияни қатъий рад этган ҳолда, бегуноҳ сурияликларнинг ўлимга олиб келган ва бу мамлакат инфратузилмасига жиддий зарар етказган АҚШ қўшинларининг  жорий  2023-йил 23-март куни Суриядаги тинч аҳоли  ва инфратузлмалаги қарши ноқононий ҳарбий ҳужумарини кескин қоралайди деб аниқлик киритди.

У шунингдек АҚШ Суриянинг миллий суверенитети ва ҳудидй яхлитлигини,БМТ Низомиини, ҳамда халқаро гуманитар ҳуқуқининг асосий қонунларини бузган бундай даҳшатли жиноятни содир этганлик учун масъулият ва жавобгарликни ўз зиммасига олиши керак деб эълон қилди.

Ирвоний ўз мактубида АҚШнинг Сурия ресурсларини тинимсиз талон-тарож қилиши, Сурия ҳудудини узлуксиз босиб олиш ва бу давлатнинг бўлғинчиларини қўллаб -қувватлаши Сурия халқининг АҚШ ҳарбий кучлари билан тўқнашувларнинг асосий илдизи эканлигини қабул қилиши керак деб таъкидлади.

Эроннинг БМТдаги элчиси АҚШ ўз хатолари ва жиноятларига бошқларани айблай олмаслигини таъкидлади.

Ирвоний шуниндек Эрон Ислом Республикаси Суриянинг миллий суверенинети, ҳудудий яхлитлиги, бирлиги ва сиёсий мустақиллигига қатъий содиқлигини яна бир бор таъкидламоқда деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ