май 11, 2023 11:48 Asia/Tashkent
  • Горган шаҳрида Ислом инқилоби раҳбари нуқтаи назаридан Америкача инсон ҳуқуқлари бўйича  халқаро конференсияси бошланди.
    Горган шаҳрида Ислом инқилоби раҳбари нуқтаи назаридан Америкача инсон ҳуқуқлари бўйича  халқаро конференсияси бошланди.

Ислом Инқилоби Муаззам раҳбари нуқтаи назаридан Америкача инсон ҳуқуқлари мавзусидаги бешинчи халқаро анжуман Эрон шимолидаги Гулистон вилоятининг маркази Горган шаҳрида маҳаллий ва хорижий меҳмонлар иштирокида бошланди.

ИРНА хабарига кўра, бешинчи Ислом инқилоби муаззам раҳбари нуқтаи назаридан Америкача инсон ҳуқуқлари  халқаро анжумани, Эрон инсон ҳуқуқлари ёшлар ташкилоти ва Гулистон вилоятининг Ал-Мустафо жамоаси мезбонлигида ўтказилади.

Эрон Ислом Республикаси Инсон Ҳуқуқлари Ёшлар Ташкилоти Бош котиби Амин Ансорийга кўра, Эрон муаззам етакчиси нуқтаи назаридаги Америкача инсон ҳуқуқлари бўйича 5-халқаро конференсия котибиятига юборилган 207 та илмий мақоладан 20 та мақола халқаро тадқиқотчиларга тегишли.

Ушбу анжуманда миллий ва вилоят маьрузачиларидан ташқари, Ливан мусулмон уламоларининг хабарларини ушбу йиғин вакили Шайх Ҳусайн Кибрис ва Халқаро қаршилик уламолари иттифоқи президенти Шайх Маҳер Ҳаммуднинг хабарларини ўқийди.

Ислом инқилоби муаззам раҳабри нуқтаи назаридан Қуръон душманлиги ва Американинг таназзулига оид 2 та китобнинг тақдимоти, Америкача инсон ҳуқуқлари театри спектакли, анъанавий мадҳия гуруҳининг чиқиши, америкалик инсон ҳуқуқлари шеърияти, фото ва плакатлар кўргазмасини ташкил этиш ушбу анжуманнинг бошқа махсус дастурлари қаторига киради.

Бугун Гурган шаҳрида Ислом инқилоби муаззам раҳбари нуқтаи назарида Америкача инсон ҳуқуқлари бўйича 5-халқаро конференсиянинг ихтисослаштирилган кўргазмаси очилди. Ушбу кўргазмада Америкача инсон ҳуқуқларини танқид қилиш мавзусида яратилган хаттотлик ишлари, карикатуралар, инфографика, плакатлар ва фотосуратлар намойиш этилди.

Шунингдек, ушбу кўргазманинг яна бир қисми анжуманда яратилган айрим илмий ишлар ҳамда Гулистон вилоятидаги Ал-Мустафо университети вакилининг илмий, маданий ва тадқиқот фаолияти билан таништиришга бағишланган.

Ёрлиқ