Атом агентлиги иккита ҳимоя масаласи ҳал этилганини тасдиқлади
(last modified Thu, 01 Jun 2023 03:45:40 GMT )
июн 01, 2023 08:45 Asia/Tashkent
  • Атом агентлиги иккита ҳимоя масаласи ҳал этилганини тасдиқлади
    Атом агентлиги иккита ҳимоя масаласи ҳал этилганини тасдиқлади

Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори Эроннинг ядровий фаолияти ҳақидаги сўнгги ҳисоботида икки даъво қилинган кафолатлар масаласи ҳал қилинганини эълон қилди.

Ассоcиатед Пресс ахборот агентлиги чоршанба куни кечқурун эълон қилган ҳисоботида шундай деб ёзди: Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг ҳар чораклик махфий ҳисоботига кўра, бу ташкилот инспекторларида Фордонинг ер ости иншоотларида 83,7 фоиз софликдаги бойитилган уран зарралари ҳақида ҳеч қандай савол қолмади.

Шунингдек, ҳисоботда айтилишича, нозирлар Теҳрондан 525 километр жануби-шарқда жойлашган Абаде шаҳри яқинидаги Маривонда уран излари бўйича терговни якунлаган.

Айни пайтда Реутерс ахборот агентлигининг ёзишича, Атом энергияси агентлиги Эрон ядровий иншоотларида ўзининг баьзи кузатув камераларини қайта ўрнатган. Реутерс хабарида камералар сони айтилмаган.

Атом энергияси бўйича Халқаро агентлик Бош директорининг ҳисоботи шундай бир пайтда эьлон қилиндики, Агентлик Бошқарувчилар кенгашининг ҳар чораклик йиғилиши Австрия пойтахти Вена шаҳрида бўлиб ўтади.

Ушбу йиғилишда турли ядровий масалалар ва агентликнинг ижроия масалалари кун тартибида. Эълон қилинган дастурга кўра, Эроннинг ядровий фаолиятларини БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231-сонли резолюцияси нуқтаи назаридан текшириш ва кўриб чиқиш ва кафолатлар бўйича келишувни амалга ошириш кенгаш аъзоларининг кун тартибида тилга олинган масалалардандир.

Айтиш жоизки, Эрон ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик ўртасидаги ижобий муҳитнинг энг муҳим сабабларидан бири 2023-йилнинг март ойида Рафаел Гроссининг Теҳронга сафари ва унинг Эроннинг юқори мартабали расмийлари билан учрашув ва музокаралари, хусусан, Атом энергияси бўйича халқаро агентлиги раҳбарининг Ислом республикаси президенти билан бўлган учрашувидир.

Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий ушбу учрашувда таькидлаган эди:“Эрон агентлик билан келишувга яхши ният ва содиқлик асосида энг юқори даражадаги ҳамкорликка эга бўлган ва агар у тўлиқ профессионал муносабатда бўлса ва ташкилот ҳукмрон кучлар таьсиридан қочса, бу ҳамкорликлар давом этиши ва ривожланиши мумкин”.