май 30, 2023 11:47 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик ўртасидаги иккита муҳим баҳсли иш ҳал этилди
    Эрон ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик ўртасидаги иккита муҳим баҳсли иш ҳал этилди

Бир маълумот манбасининг Иран Пресс нашрига айтишича, Эрон ва Халқаро атом энергияси агентлиги ўртасидаги техник музокаралар натижасида иккита баҳсли масала ҳал қилинган.

Иран Пресс ахборот агентлиги маълумотларига кўра, маълумот манбаси маълум қилди:Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг жойлашгани тахмин қилинган учта жойдан бирининг иши ҳал бўлди ва Эрон ва агентлик ўртасидаги техник музокараларга кўра, қолган ҳолатлар сони икки масалага қисқартирилди.

Ушбу хабардор манбага кўра, Абадеҳ (Маривон) номи билан танилган иш ёпилган.

Бундан ташқари, Халқаро Атом Энергияси Агентлигининг 83,7% заррачалар билан боғлиқ бошқа даъвоси Эрон ва Агентлик ўртасидаги техник музокараларда якунланди ва Эроннинг техник тушунтиришлари билан ҳал қилинди.

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик аввалроқ Эронда 83,7 фоизгача бойитилган заррачалар топилганини даьво қилган эди.

Бу хабардор манбанинг таъкидлашича, Эрон Исфаҳондаги ядровий иншоотларга бир қанча камералар ўрнатишга ҳам рози бўлган. Камераларнинг деярли учдан бир қисми офлайн режимда ўрнатилган ва ҳеч қандай маълумот узатилмайди.

Эрон ва Халқаро Атом Энергияси Агентлиги ўртасидаги ижобий муҳитнинг энг муҳим сабабларидан бири Рафаел Гроссининг 2023-йил март ойида Теҳронга қилган сафари ва Эроннинг юқори мартабали расмийлари билан учрашув ва музокаралари, айниқса Ислом Республикаси Президенти билан учрашувидир.

Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий ушбу учрашувда таькидлади:“Ерон агентлик билан виждонан ва келишувга содиқлик асосида энг юқори даражадаги ҳамкорликка эга бўлган ва агар у тўлиқ профессионал муносабатда бўлса ва идоранинг ҳукмрон кучлар таьсиридан қочса, бу ҳамкорликлар давом этиши ва ривожланиши мумкин”.

Эндиликда Агентликнинг иддао қилинган учта жойлашувидан бири, шунингдек, 83,7 фоиз уран зарралари масаласи ҳал этилгани боис, кўпроқ музокаралар олиб борилиши, шунингдек, ғарб давлатлари ўз сиёсий дастурларида ижобий муҳит яратилиши натижасида Агентлик ва Эрон ўртасидаги ҳамкорлик кенгайиб, кўпроқ келишувларга эришилиши мумкин.

Ёрлиқ