декабр 19, 2023 12:15 Asia/Tashkent
  • Ирвоний: АҚШ ва Европа тройкаси Комплекс ҳаракатлар режасининг ҳозирги ҳолати учун жавобгар
    Ирвоний: АҚШ ва Европа тройкаси Комплекс ҳаракатлар режасининг ҳозирги ҳолати учун жавобгар

Эроннинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили, БМТ котибиятини танқид қилар экан, Комплекс ҳаракатлари режарини ҳозирги ҳлаи учун АҚШ ва Европа жавобгар деб атади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, БМТдаги Эрон Ислом республикасининг элчиси ва доимий вакили Саъид Ирвоний  БМТ Хавфсизлик Кенгашининг " Ядро қуролларини тарқатмаслик: Хавфсизлик кенгашининг  2231 /2015йил / резолюциясини амалга ошириш" номли йиғилишида сўзлаган нутқида, Вена музокараларининг боши берк кўчага тушиб қолгани шунчаки АҚШ ва  Европа Иттифоқи тройкасининг сиёсий иродаси йўқлиги билан боғлиқ бу уларнинг ички сиёсий  мулоҳазалари билан боғлиқ деб эълон қилди.

Саъид Ирвоний шунингдек,  минтақа тинчлиги ва хавфқсзлигига асосий ва узоқ йиллик таҳдид барчага маълум ва уни нотўғри маълумотлар, туҳмат ёки бошқаларга нисбатан асоссиз айбловлар орқали яширишга уриниш бефойда ва асоссиздир деб изоҳлади.

У сўзларининг бошқа қисмида асоссиз иддаоларга зид равишда Эрон Ислом республикаси доимий равишда  минтақада тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш тарафдори  эканлигини кўрсатиб келоқда. Ҳеч бир шахс гуруҳ ёки давлат Эроннинг буйруғи билан ҳаракат қилмайди ва шу сабаддан биз минтақадаги ҳеч кимнинг ҳатти-ҳаракати учун жавобгар эмасмиз деб маълум қилди.

Эрон Ислом республикасининг БМТдаги элчи ва доимий вакили Эроннинг принипиал позициясига ойдинлик киритиб 2023-йил 18 октябрда баллистик ракеталар билан боғлиқ айрим чекловчи чоралар тугашидан олдин ҳам Эроннинг космик ва ракета дастурлари 2231-сонли резролюцияси доираси ва юрисдикциясидан ташқарида эди деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ