Имом Хумайний /р.а/ сионизм феноменига қарши курашнинг асосий раҳбари эдилар
(last modified Tue, 30 Apr 2024 15:03:27 GMT )
апрел 30, 2024 20:03 Asia/Tashkent
  • Имом Хумайний /р.а/ сионизм феноменига қарши курашнинг асосий раҳбари эдилар
    Имом Хумайний /р.а/ сионизм феноменига қарши курашнинг асосий раҳбари эдилар

Эронда шоҳ ҳокимиятининг ағдарилиши ва Имом Хумайний /р.а/ раҳнамолигида исломий тузумнинг шаклланиши сионистларнинг экспансиоинстик мақсадларини жиддий хавф остига қўйган энг асосий ва ҳалокатли зарба эди.

Эронда Ислом Инқилобининг ғалабаси мусулмонларнинг сионизмга қарши курашларининг кучайишига олиб келди ва фаластинликларнинг кураш йўналишини ўзгартирди. Эронда шоҳнинг ағдарилиши ва мамлакатда исломий тузумнинг иш устига келиши сионистларнинг экспансионистик мақсадларини жиддий хавф ости қўйган биринчи халокатли зарба бўлди.

Энди эса Имом Хумайний /р.а/нинг Фаластин масаласаси ва сиоинстик режимга қарши курашдаги муносабаларнинг бошқа жиҳатларини қуйида келтирамиз: 

АҚШ ва Исроилга қарши нефт тактикаси ва ричагини қўллаш зарурати 

Имом Хумайний /р.а/ ҳижрий-шамсий 1352 -6-8-да Рамазон уруши муносабати билан ислом мамлакатлари ва хадқларига йўллаган мурожаатида қуйидагича ёзишганди: 

" Нефтга бой исломий давлатлар ҳукуматлари ўзларида мавжуд бўлган нефт ва бошқа манбалардан Исроил режими ва мустамликачиларга қарши қурол сифатида фойдаланиб Исроилга ёрдам бераётган ҳукуматларга нефт сотишдан сақланишлари керак".

Фаластиннинг озодлиги исломий ўзликни тиклашга боғлиқ 

Исломга қайтмагунимизгача,  Расулаллоҳ исломига, Расулаллоҳ исломига қайтмагунимизча  бизнинг муаммоларимиз ўз ўрнида ҳал бўлмай қолади. На Фаластин , на Афғонистон ва на бошқа жойлар масалалари ҳал бўлмайди.

Буюк Исроил режасини қайта фош этилиши 

Исроил режими парламентининг асосий шиори " Исроил сенинг чегаралиринг Нилдан Фуротгача" эди ва бу шиор Исроилнинг заиф ва янги ташкил этилганида яъни босқинчилар оз аҳоли ва кучга эга бўлган пайтда кўтарилганди. Очиғи, улар ҳокимиятда бўлганда буни амалга оширишга ҳаракат қилишади.

Яҳудийларни сионизмдан ажратиш 

Барчага маълумки сионизм яҳудий дини ниқоби остида диний кўринишга эга бўлган шуҳратпарастлик, ирқчилик ва мустамликачилик ғояларига эга сиёсий бир оқимдир  ва у яҳудий алоқаларнинг қутқарувчиси сифатида ўз мақсадларига эришишга уринмоқда.

Дунё яҳудийларининг ирқий бирлиги ҳақидаги даъвоси сионистлар томонидан вужудга келтирилган. Улар бу хаёлий ва асоссиз даъвога ёпишиб олиб Фаластин ерларининг ўзлаштирилши ва босиб олинган ерлардаги жиноятларни оқлашни истайдилар. Маълумки бошида бу ҳикоянинг асосий босқичи инглиз мустамликачилиги бўлган бўлса. энди у ўз ўрнини Оқ уй давлат арбобларига бўшатиб берди. Ғарбнинг янги мустамликачилиги фақат ўзининг мустамликачилик манфаатларини ўйлашига шубҳа йўқ. Имом Хумайний /р.а/ бу ҳақиқатларни билган ҳолда, яҳудий масаласини сионизмдан ажратиб бу ҳийлага доимо қарши туради ва яҳудийликни ҳимоя қиламиз деганларнинг юзларидан сохта ниқобни олиб ташлайди. Сионизм асосан дин тамойлига ва пайғамбарларнинг илоиҳй мақсадларига зид бўлган сиёсий ҳаракат қисматида киритилади.

Имом Хумайний /р.а/ оз сонли сиоинстларнинг дунёда бир миллиарддан ортиқ мусулмонлар устида ҳукмронлигини шармандалик сифатида билиб деганлар: 

" Нега ҳамма нарсага эга ва ҳар хил кучга эга бўлган мамлакатлар, Исроил ўша оз сони одамлари билан  уларни шундай бошқариши керак? Нима учун шундай бўлиши керак? Магарки халқлар бир-биридан ажралиб, ҳукуматлар ва давлатлар бир-биридан ажралиб бир миллиард мусулмон аҳоли ўзларида мавжуд барча жиҳозлар билан ўтирибти ва  Исроил эса жиноятларини хусусан  Ливан ва  Фаластинга қарши содир этяпти"

Сионизмга қарши халқларнинг қўзғолон қилиш зарурати ва АҚШга қарам бўлмаслик 

Имом Хумайний /р.а/ 1960 -йил 25-декабрда хизматчилар ва адлия ходимлари билан учрашувида мусулмонларнинг асосий муаммоларининг манбаи АҚШга алоқадор мусулмон ҳукуматлар эканлигига ишора қилиб дегандилар:

"  Мусулмонлар ҳукуматлари улар учун ҳаракат  қилишни ва исломни сионизм қўлидан қутқаришни кутиб ўттирмасликлари керак Улар учун халқаро ташкилотлар ишлашига йўл қўймасликлари зарур. Халқларнинг ўзлари Исроилга қаршикўтарилиши лозим. Халқлар бош кўтариб, ўз ҳукуматларини Исрилга қарши туришга мажбур қилишлари керак ва қоралаш билан кифоляланмасликлари керак. Исроил билан ҳатто биродарлик қиладиганлар ҳам бу режим яъни Исроилни қоралаши зарур. Мусулмонлар ўтириб АҚШни ўзлари учун ишларини кутиб  турса ёки АҚШнинг қўғирчоқлари ишласа бу карвон абадий оқсоқ бўлиб қолади.