Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Сайид Мужтабо Хоманаийнинг илк баёнотлари
-
Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Сайид Мужтабо Хоманаийнинг илк баёнотлари
Ислом Инқилоби Олий раҳбари ўзининг биринчи баёнотларида халқнинг ролини ва иширокига тўхталиб, халқимизнинг истак -хоҳиши таъсирчан мудофани ва уни душманни пушаймон бўлишигача давом этиришдир ва Ҳурмуз Бўғози эса илгаригидек ёпилган ҳолда қолиши керак, деб эълон қилдилар.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Ислом Инқилоби Олий раҳбари Оятуллоҳ Сайид Мужтабо Ҳусейний Хоманаийнинг илк баёнотларининг матни қуйидагича:
Бисмиллоҳирраҳмонирраҳим
مَا نَنسَخْ مِنْ ءَآیَةٍ أَوْ نُنسِهَا نَأتِ بِخَیْرٍ مِّنْهَآ اَوْ مِثْلِها.
اَلسَّلامُعَلَیکَ یا داعِیَاللهِ وَ رَبّانِیَّ آیاتِهِ، اَلسَّلامُعَلَیکَ یا بابَاللهِ وَ دَیّانَ دینِهِ، اَلسَّلامُعَلیکَ یا خَلیفَةَاللهِ و ناصِرَ حَقِّهِ، اَلسَّلامُعَلیکَ یا حُجَّةَاللهِ وَ دَلیلَ اِرادَتِه؛ اَلسَّلامُعَلیکَ اَیُّهَا المُقَدَّمُ المَأمُول؛ اَلسَّلامُعَلیکَ بِجَوامِعِ السَّلام؛ اَلسّلامُعَلیکَ یا مَولایَ صاحِبَ الزَّمان.
Сўзимнинг аввалида ўз сарварим Ҳазрат ажжалалоҳу фаражаҳушшарифга азиз ва ҳаким Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Сайидали Хоманаийнинг шаҳидлиги муносабати билан чуқур тасаллият билдираман ва ўз сарварим /ажж/дан бутун Эрон халқи, барча дунё мусуломлари, Ислом ва Инқилоб хизматчилари, исломоий ҳаракталарда шаҳид бўлганларнинг оила аъзолари, фидокорлари хусусан сўнгги урушларда шаҳид бўлганлар яқинларига шунингдек ўзим учун дуо қилишларини сўрайман.
Сўзларимнинг иккинчи қисми буюк Эрон халқи учундир. Биринчидан, Ислом Инқилоби эксперлар кенгашининт овоз беришлари ва янги раҳбарни сайлашгани хусусида ўз фикримни билдирмоқчиман.
Сизнинг хизматингизда бўлган мен Сайид Мужтабо Ҳусейний Хоманаий бу хусусда сизлардан ва Ислом республикаси телевидениясидан хабар топдим. Мен учун икки нафар буюк шахсият яъни буюк имом Хуманий ва шаҳид имом Хоманаий жойгоҳи ва ўрнига келишим ва таянишим, жуда қийин ишдир. Зеро бу жойгоҳ ва ўрин нафақат бугунги асрда балки мамлакатимиз тарихида Худо йўлидаги 60 йил жиҳодлари ва барча лаззатлардан юз ўгириши билан нуроний бир гавҳарга айланган шахсиятнинг ўрнидир. У кишининг ҳам ҳаёти ва ҳам шаҳидлиги ҳам Ҳаққа таянишидан ҳосил бўлган шараф, иззат ва шукуҳ шаҳомат билан бирлашган.
Мен бу буюк шахснинг шаҳидлигидан кейин жасадларини зиёрат қилишга муваффақ бўлдим. Буюклик, салбат ва шукуҳ шаҳомат тоғига шоҳид бўлдим ва у киши ўзининг соғлом муштини қаттиқ ушлашганди. У киши шахсият ва хусусиятлари борасида биладиганлар узоқ муддатлар давомида кўп сўзларни айтишлари мумкин. Ушбу фурсатда мен бу сўзлар билан қўниб, тафсилотларини бошқа вақтга қолдираман. Шундай бир буюк шахсият ўрнига таянишнинг қийинчиликлари ана шулар иборат, албатта. Бу ўрин ва жойгоҳни касб этиб фаолият қилиш Ҳақ таоло ёрдами ва инояти ҳамда халқнинг ҳимояти билан муяссар бўладию холос.
Сўзларим давомида , баёнотимнинг аслига тегишли мавзуларни таъкидлаб ўтишни жоиз деб биламан. Муҳим мавзу эса шундан иборатки, шаҳид Ислом Инқилоби олий раҳбари ва буюк имом Хумайний /р.а/ нинг ҳунар, истеъдод ва қудрат имкониятларидан бири халқни барча арсаларга келтиришлари ва донолик билан халққа огоҳлик бериб, халқ кучларига таянишлари эди. Ул ҳазратлар шу равиш билан жумҳуриятнинг ҳақиқий маъносини фаоллаштирдилар ва бу масалага ҳам чин дилдан ишонишарди. Бу мавзунинг таъсирчналиги халқимизни раҳбардан айрилгани ва Олий қўмондондан жудо бўлганида яққол сезилди. Сўнги воқеаларда Эрон халқининг донолги ва ҳушёрилиги ҳамда кенг қамровли шаклда майдонлар ва кўчаларга чиқб иштирок этишлари дўстларимзни офарин айтишига ва душманларимизни ҳайратга тушишига сабаб бўлди. Сиз азиз халқимиз мамлакатни бошқариб унинг куч қудратига кафолат бердингиз. Сўзимнинг авалида келтирган ояти карима ҳам, фақат Ҳазрат Ҳақ таоло томонидан ундан яхшироғи ва унга ўхшаган нозил бўлган тақдирдагина бир оятнинг муҳлати якунланиши мумкину холос. деган маънода эди.
Бу оятнинг келтиришим шаҳид Раҳбаримиз даражасида бўлганимни кўрсатмайди/мен асло у кишининг даражасида эмасман/,балки оятнинг зикр этишимнинг сабаби сиз азиз халқмизнинг тўғри, ўз вақтидаги ва кенг қамровли ролингизга эътибор бериш демакдир. Ўша буюк инсон орамизда бўлмаса-да, яна бир бор Амморга ўхшаган Эрон халқининг иштироки ва фаоллилиги тузумимизга ато қилинди. Шуни ҳам билингар ки, агар сизни куч қудратингиз саҳна ва майдонларда бўлсмаса, уларнинг асосий вазифалари ва шаъни халққа хизмат қилиш бўлган раҳбарлик ҳам бошқа давлат идоралари етакчилари ҳам зарурий фаолият ва ё таъсирчанликка эга бўлмайи. Бу маъни яхшироқ амалга оширилиши учун, барча муаммолар калити бўлган ва душманга қатъий ғалабанинг омили бўлган Худованди таборак таоло ёрдамида бўлиши, унга таваккал қилиш ва пок ва маъсум имомларга таянишимизни талаб қилади. Бу эса буюк бир ҳадядир ва сиз унга сазовор ва душманлар ундан бенасибдирлар.
Иккинчидан нотинчлик ва қийинчилик вазиятида намоён бўладиган халқ бирлиги ва ҳамжиҳатлигига салбий таъсир бўлмаслиги керак. Бу масла эса ихтилофлар бўлган масалалардан сарфи назар қилиш ва улани кўрмаганга олишибгина ҳосил бўлади.
Уччинчидан саҳна ва майдонда таъсирчан ииштирок ва ҳузур бўлиши керак.Сўнгги кунлардаги уруш вазиятида ўзингизни намоён қилган пайтингизда ҳам турли ижтимоий, маданий, сиёсий ва ҳато хавфсизлик соҳаларида рол ўйнагангиздек. Муҳими шудирки иширокингиз ижтимоий бирлик йўлида бўлиши ва мумкин қадар амалга оширилиши зарур. Раҳбарлик ва ё бошқа масъулларнинг аосий вазифаларидан эса бу мавзуларни жамиятнинг турли қалтами ва барча халққа тушунтириши ва бу хусусда маълумот беришларидир. Шу боисдан ҳижрий 1447 йилнинг Қудудс кунидаги ҳузурингиз ва иштирокингиз душманларни ноумид қилувчи жиҳатларга эга бўлишини эслатиб ўтаман.
Тўртинчидан албатта бир- бирларингизга ёрдам беришингиз ва ўзаро қўллаб-қувватлашингизни сўрайман. Худога шукрки аксарият эронликларнинг анъанаси ва маданияти шудир ва халқни айрим қатламида бошқаларга кўра қийинроқ бўлган бугунги оғир кунларда, бу масала янада ёрқинроқ бўлииш кутилмоқда. Фурсатдан фойдаланиб хизмат қилувчи идораларни халқ ва халқдан иборат ёрдам марказларини қўллаб-қувватлашда ўз хизматларини дариғ тутмаслигини сўрайман.
Агар бу масалалар инобатга олинса ва риоя қилинса, сиз азиз халқимизнинг шон шараофли кунлар ва азим кунлар томон йўлингиз ҳамвор бўлади.Энг яқин мисоли ҳам Худо инояти билан душманга қарши ҳозирги қарши курашингизда муваффақиятга эришишингиз бўлади.
Сўзларимининг 3 чи қисматида азиз халқимиз ва ватанмиз зўравон қудратларниг тажовузкор ҳужумларига учраган бугунги вазиятда кучли зарбалари билан душман йўлини тўсиб қўйган ва душманни азиз ватанимизни ишғол қилиши ва уни пачаланиш хом хаёлидан воз кечишга мажбур қилаётган азиз ҳарбий кучларимизга алоҳида ташаккур ва миннатдорчилик билдираман.
Қуролли кучлардаги азиз биродарларим! Барча халқимизниг истак -хоҳишлари таъсирчан ва пушайвмон эутуви мудофаа йўлини давом эттиришингиздир. Албатта Ҳурмуз бўғозини тўсиб қўйиш ричагидан фойдаланишингиз керак. Душман уларда кам тажрибага эга бўлган ва унда катта зарарлар кўрадиган бошқа фронтларни очиш хусусида айрим ўрганишлар ҳамм қилинган ва уруш вазияти давом этган тақдирда уларни фаоллаштириш ва маслаҳатларм асосида амлага ошириш керак.
Шунингдек қаршилик кучларига миннатдорчилигимни йўллайман. Биз қаршилик кучлар ва гуруҳларни ўзимизнинг энг дўстларимиз сифатида биламиз ва қаршилик гуруҳлари Исломий Инқилоб қадриятларининг ажралмас бир қисмидир. Шубҳасиз бу гуруҳларнинг бир бирлари ёнида туриши сионистик режим мақсадларини амалга ошириш йўлидаги жиддий тўсиқдир. Зеро кўрганимиздек шижо ва жасур яманликлар Ғазо халқини ҳимоя қилишдан воз кемади ва фидокор Ҳизбуллоҳ ҳаракати ҳам барча тўсиқларга қарамай Эрон Ислом республикаси ёрдамига чопди ва Ироқ қаршилик кучлари ҳам жасурлик билан йўлни давом эттирмоқда.
Сўзларимнинг 4 чи қисмида бу урушда зарар кўрган фуқаролариимзга мурожат қилмоқчиман.Ҳам яқинлари шаҳид бўлганлар ва ҳам жароҳат олганлар ва ҳам уй манзиллари ва ё иш жойларига зарар кўрганларга бу муожаатлар таалуқлидир. Аввало яқинлари шаҳид бўлганлар, уруш пайтида турмуш ўртоғи, қариндоши , фарзандидан айрилганларга чуқур тасаллият билдираман. Аммо сабр берадиган ва мусибатларга бардош беришни осонлаштирадиган нарса ҳам сабр қилувчи лар учун Худванади таоло томонидан ажр мукофот борлигидр. Бироқ, сабр қилиш керак ва Худованди манон инояти ва ёрдамига умид қилиш айни мудаодир.
Уччинчидан барчаларга биз сизларнинг шаҳидларингизнинг қони учун қасос олишдан воз кечмайдиганимизни ишонч билан айтаман. Биз назарга тутган қасос ва уч, фақат Ислом Инқилоби Олий раҳбарининг шаҳид бўлишидан иборат эмас. Душман томонидан шаҳид қилинган миллатимизнинг ҳар бир нафари, қасос олиш учун алоҳида бир делога ўхшайди. Албатта бу қасоснинг чекланган бир қисми намоён бўлган барчаси амалга оширилмаганда бу дело ҳам бошқа делалар каби қолган. Хусусан азиз кичкинтойларими, ўғил ва қизчаларимизнинг қони учун қасос олишга алоҳида эътибор бермиз. Албатта душманни Минобдаги шажараи Тайиба қизлар бошланғич мактабига аттайин ҳужумлари учун алоҳида қасос ва уч назарга тутилган.
Шунингдек бу ҳужумларда жароҳат олганлар давлат томонидан бепул даволаниши ва бошқа айрим имтиёзларга ҳам эга бўлишлари зарур.
Тўртинчидан ҳозирги вазият рухсат берганича, зарар кўрган шахсий мол-мулк ва маконлар зарари қопланиши керак. Ҳукумат масъуллари эса сўнги иккита мавзуни ижро этиб ҳисоботини менга тақдим этишлари лозим.
Айтишмиз керак бўлган бошқа бир мавзу эса шудирки, ҳар ҳолда бўлсаям биз душмандан товон оламиз ва у товон тўлашдан бош тортса, ўзимиз хохлашганча унинг мол-мулкидан оламиз ва агар имкони бўлмаса шу ндозада мол мулкини нобуд қиламиз.
Сўзларимнинг 5 чи қисми минтақа мамлакатларидаги айрим етакчилар ва юқори мартабали шахсиятларга қаратилган.
Биз 15 мамлакат билан тўпроқ ва сув ҳудудлари орқали қўшнимиз ва ҳардоим ҳам барчалари билан яхши ва яқин алоқаларга эга бўлишга интилганмиз. Аммо душман минтақани мустамлика қилиш ва ўз нуфузини ёйиш учун бу мамлакатларнинг айримларида ҳарбий ва молиявий марказарини йўлга қўйган. Эронга қарши сўнгги ҳужумларда ҳам душман айни шу марказлардан фойдаланди ва табиий ки биз ҳам олдин очиқ ойдин огоҳлантирганимиздек, бу мамлакатларга қарши ҳужум қилмасдан, фақат душман базаларини нишонга толдику холос. Бундан кейин ҳам бу базаларга ҳужум қилишдан бошқа чорамиз йўқ. Аммо илгаригидек қўшни давлатларимиз билан дўстлик ва яқин алоқаларга содиқмиз. Бу мамлакатлар ўз ҳудларидан азиз ватанимизга қарши ва халқимизнинг турли қатламини террор бўлиши масаласида ўз позицияларини аниқлашиши керак. Мен ўзим эса бу базалар фаолиятини тўхтатишларини тавсия қиламан. Менимча қўшни мамлакатлар аллқачон улар ҳозиргача АҚШнинг хавфсизликни таъминлаш ва тинчлик келтириш идддаолари асоссиз эканлигини тушуна олганлар .
Мазкур базалари ёпилиши эса куфр жабҳасига яқинлашиш ва уларнинг ҳақоратли ҳаракаталаридан чарчаган халқларининг ўз ҳукуматларига ишониши ва давлатлари қудратини ошишига сабаб бўлади. Яна бор бор такрорлаб айтаманки Эрон Ислом республикаси мустамликачилик ва зўравонликни минтақада йўл қўймасдан, барча қўшни мамлакатлар билан яхши ва яқин алоқаларнийўлга қўйишни истайди.
Сўзларимнинг 6 чи қисмида эса шаҳид раҳбаримз хусусида гапираман.Эй азиз раҳбарим, кетишингиз билан барчаларнинг қалбларга катта доғ ва ғам- қайғу қолдирдингиз. Сиз ҳардоим шу орзуда эдингиз. Ниҳоят Ҳазрат Ҳақ таоло Муборак Рамазон ойининг 10 чи куни тонгида Қуръон тиловат қилаётга пайтингизда сизни унга мушарраф этди. Кўп зулмни сабр тоқат ва тамкин билан бошдан кечирдингиз ва ҳато маълум этмадингиз. Кўплаб шахслар ҳам сизни ҳақиқий қудриятингизни била олмади ва вақт ўтиши билан арча мавзулар аён бўлганида сизнинг қадриятарингизни били оладилар албатта. Поклар , маъсумлар, шаҳидлар ва сиддиқин билан бўлган жойгоҳингизда миллатиимз ва барча қаршилик кўрсатувчи милатлар фикрида бўлишингизга ва улар учун восита бўлишингизга ишонаман.. Дунёвий ҳаётингизга бўлганинигиз дек, Ҳақ жабҳасининг асосий байроғи бўлган бу байроқни баланд кўтаришга ва муқаддас мақсадларга эришиш учун бор куч қудартимизни ишга солишга сизга ваъда берамиз.
Сўзларимниннг 7 чи қисмида мени қўлаб-қувватлаган барча бузурговарлар хусусан тақлид маржалари-диний пешволари, барча ижтимоий, маданий ва сиёсий шахсиятлар хусусан байъат қилиш учун ҳозир бўлган барча халқимизга шунингдек вақинчалик раҳбарлик кенгаши ва 3 лик органларга миннатдорчиликк билдираман.
Сўзим охирида сарваримиз ажжалалалоҳу фаражаҳушшарифдан Муборак Рамазон ойининг қолган кунларида Ҳақ даргоҳиданн бизнинг халқимизга душман қаршисида ғалабаларни армуғон қилишни ва дунёдан ўтган яқинларига ухравий иззат беришни сўрашишларини тақозо этаман.
Вассалому алайку ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу ва таҳийятаҳ
Сайид Мужтабо Ҳусейний Хоманаий
21 исфанд 1404
22 Рамазон 1447