май 01, 2024 16:54 Asia/Tashkent
  • Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу рус армиясига Украина урушида кўпроқ қурол ажратишни буюрди
    Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу рус армиясига Украина урушида кўпроқ қурол ажратишни буюрди

Россия Мудофаа вазирлиги бу мамлакат мудофаа вазири Сергей Шойгу Москва ҳукуматининг Украинадиги ҳарбий операциялари учун қурорлларни кўпроқ ва тезроқ етказиб беришни буюргани ҳақида хабар қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг  Ройтерз ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича, Россия армияси қўмондонлари билан Украинадаги уруш ҳақидаги учрушувида мазкур уруш амалиётлари учун масъул Валерий Герасимов  Россия мудофаа вазири Сергей Шойгуга ҳисобот берди.

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам ўз баёнотида  керакли тезликни сақлаб қолиш учун /ҳужум амалиётларида /кучларга бериладиган қурол ва ҳарбий техника ҳажми ва сифатини ошириш керак деб таъкидлади.

Россия Мудофаа вазирлиги бу мамлакат мудофаа вазири Сергей Шойгу Москва ҳукуматининг Украинадиги ҳарбий операциялари учун қурорлларни кўпроқ ва тезроқ етказиб беришни буюргани эса сўнги ҳафталарда АҚШ Конгресси ва Оқ уй Киев ҳукуматигаа 61 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам пакетини маъқуллагани  ва Пентагон  ҳам Украинага  6 миллиард долларлик алоҳида ёрдам етказиб беришни эълон қилган бир пайтга тўғри келмоқда.

Ёрлиқ