март 02, 2024 17:28 Asia/Tashkent
  • Россия ҳукумати Марказий Осиёдаги жанговар кучларини кўпайтиришга ҳаракат қилмоқда
    Россия ҳукумати Марказий Осиёдаги жанговар кучларини кўпайтиришга ҳаракат қилмоқда

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Марказий Осиёда ҳарбий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва таъминлаш учун Москва ҳукумати мазкур минтақадаги жанговар қудратини янги ва модерн техника билан оширишини айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия федерацияси мудофаа вазири Сергей Шойгу юқори мартабали россиялик қўмондонлари билан учрашувида Москва ҳукуматининг Маркзий Осиёдаги ҳарбий муассаса ва бўлинмалари энг сўнгги қуроллар хусусан “Искандар -М" ракета комплекслари ва бир нечта “Торнадо -Г" ракета отиш мосламалари билан жиҳозланганини таъкидлади.

Шойгуга кўра, Россиянинг Марказий Осиёдаги марказий ҳарбий минтақаси таркибида 18 та ҳарибй қисм ташкил этилади ва 360 дан ортиқ янги ва замонавий техника ва арсенал алмаштирилади завонави қурол-яроқларнинг улуши бирилларнинг 52,8 фзини ташкил қилади.

Россия мудофаа вазлиши ўз сўзларида йил охиригача режалаштирилган тадбирларнинг амалга оширилиши қўшинарнинг жанговар қудратини ошириш ва Марказий Осиёнинг стратегик йўналишда ҳарбий хавфсизликни  таъминлаш имконини беради деб изоҳлади.

Бундан ташқари Россия мудофаа вазири жорий йилда Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳудудида еттита ҳарбий машғулотлар ўтказилиши ҳақида хабар қилди.

Биз профилактик чораларни кўраяпмиз ва жорий йилда Россиянинг Марказий Осиёдаги ҳарбий зонасида ушбу минтақа мамлакатларидаги кескин вазиятни бартаарф этиш мақсадида асосий ҳаракатлар амлага оширилади. КХШТнинг " Ўзаро ҳамкорлик -2024" номли тезкор машғулотлари ҳам бўлиб ўтади унда 5 давлат ҳарбий кучлари қатнашади  деб қўшимча қилди Шойгу.

Ёрлиқ