Оқ уй: талабалар намойишларини бостириш университет маъмурияти зиммасида
Оқ уй матбуот котиби АҚШ полициянинг университетларга бостириб кириши ва геноцидчи Исроил режимига қарши Фаластинга тарафдор талабаларнинг ҳисбга олиши танқидлари ортидан, полициянинг мавжудлиги ҳақидаги қарор университетлар зиммасида деб иддао қилди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Оқ уй матбуот котиби Карин Жан Пьер сўнгги икки ҳафта давомида мингдан ортиқ Фаластин тарафдори ҳибсга олинани ҳақида гапирмасдан, барча АҚШликлар тинч намойиш ўтказиш ҳуқуқига эга, аммо маъмурият антисемитистик риторикасига қарши деб таъкидлади.. Олдинроқ АҚШ Миллий Хавфсизлик кенгаши котиби, Жон Кирби ҳам ҳукумати тинч намойишларни ҳурмат қилишини даъво қилганди.
АҚШнинг Нью-йорк шаҳридаги Колумбия университети талабалари Фаластинни қўллаб қувватлаб, сионист геноцидчи режимнинг жиноятларини қоралаш мақсадида бошлаган намойишлари, АҚШ расмийлари ва полицияси томонидан босим ва репрессияга дуч келган бўлса-да, аммо аввалда мамлакатнинг бошқа университетларига жумладан Нью-йорк, Гарвард, Техас ва Жанубий Калифорнияга тарқалди ва кейин норозилик тўлқини бошқа Ғарб мамлакатлари яъни Франция, Германия, Канада , Британия ва Австралия университетларигача етиб борди.
Ўтган 7 ой ичида сионистларнинг турли уруш жиноятлари оқибатида 34 минг 535 нафардан ортиқ фаластинликлар шаҳид бўлди ва 77 минг 740 киши ҳам жароҳатланди, шаҳид ва ярадорларнинг 72 фоизини эса аёлар ва болалар ташкил этади.