май 02, 2024 12:33 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон, Озарбайжон республикаси ва Қозоғистон энергия тизимларини бирлаштирмоқчи
    Ўзбекистон, Озарбайжон республикаси ва Қозоғистон энергия тизимларини бирлаштирмоқчи

Тошкентда Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон энергетика вазирларининг иккинчи учрашувида “Ўзбекистон - Қозоғистон - Озарбайжон энергетика тизимларини ўзаро боғлаш лойиҳаси (“Яшил йўлак”)” тақдимоти ўтказилди

Мазкур тадбирда, Ўзбекистон энергетика вазири, инвестициялар, саноат ва савдо вазири, Қозоғистон ва Озарбайжон энергетика вазирлари, Озарбайжон иқтисодиёт вазири ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар, халқаро молия институтлари вакиллари иштирок этди.

Спутник сайтнинг хабар қилишича, “Анжуманда Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон энергетика тармоқларини ўзаро боғлаш орқали минтақада ишлаб чиқарилган яшил энергияни Европага экспорт қилиш лойиҳасини дастлабки техник-иқтисодий асослантиришнинг техник шартларини тасдиқлаш, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ўрганиб чиқиш учун халқаро консултантларни ёллаш масалаларини кўриб чиқиш, лойиҳа юзасидан давлатлараро битим лойиҳасини тайёрлаш сингари ва бошқа масалалар муҳокама қилинди”.

Тадбир сўнгида Озарбайжон республикаси , Қозоғистон ва Ўзбекистон энергетика вазирликлари раҳбарлари энергетика тизимларини ўзаро боғлаш бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолашди.

Ёрлиқ