Тошкентда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон энергетика ва сув хўжаликлари вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди
(last modified 2024-10-14T08:25:19+00:00 )
октябр 14, 2024 13:25 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон энергетика ва сув хўжаликлари вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди
    Тошкентда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон энергетика ва сув хўжаликлари вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон энергетика ва сув хўжаликлари вазирларининг навбатдаги учрашуви ўтказилди.

Ўзбекистон Энергетика вазирлигига таяниб,Спутник сайтининг хабар қилишича, Тошкентда Ўзбекистон энергетика вазири, Ўзбекистон сув хўжалиги вазири, Қозоғистон энергетика вазири, Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазири ва Қирғизистон энергетика вазири ҳамда бошқа мутасадди раҳбарлар иштирокида навбатдаги ишчи учрашув бўлиб ўтди. Шунингдек, ушбу учрашувда Озарбайжон энергетика вазири ўринбосари меҳмон сифатида иштирок этди.

Учрашувда мамлакатлар сув-энергетика тизимининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, тармоқлар иш режимларининг графиклари келишилди.

“Мазкур тадбирда томонлар ўртасида ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, хусусан, “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши лойиҳасининг ҳозирги ҳолати ҳамда сув-энергетика балансини мувофиқлаштириш масалалари кўриб чиқилди. Шу билан бирга, учрашувда Хитойнинг “CEEC” компанияси вакиллари билан Қирғиз Республикасининг Жалолобод вилоятида “Чотқол” ГЭС қурилиши юзасидан ўтказилган дастлабки ўрганишлар ва келгусидаги режалар муҳокама қилинди”, — дейилади хабарда.

Учрашув сўнгида томонлар ўртасида доимий ишчи гуруҳ йиғилишларини ўтказиб туриш ва лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан “йўл ҳаритаси”ни имзолаш таклиф этилди ва тегишли ҳужжатлар имзоланди.

Ёрлиқ