феврал 13, 2024 15:40 Asia/Tashkent
  • АҚШ-Марказий ـОсиё давлатларининг фойдали қазилмалар мавзусидаги илк  C5+1 форматидаги учрашув бўлиб ўтди
    АҚШ-Марказий ـОсиё давлатларининг фойдали қазилмалар мавзусидаги илк C5+1 форматидаги учрашув бўлиб ўтди

АҚШнинг Нью-йорк шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва АҚШнинг фойдали қазилмалар соҳасидаги ҳамкорлик мавзусидаги биринчи учрашуви ўтказилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги  сайтининг хабар қилишича, учрашувда минтақанинг ҳаётимй муҳим минералларини глобал етказиб бериш занжиридаги иштирокни кенгайтириш, иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлш ва Марказий Осиёнинг ноёб экотизимларини ҳимоя қилган ҳолда тоза энергияга ўтишга кўмаклашиш  масаласи муҳокама қилинди.

Марказий Осиёнинг барча давлатларининг юқори лавозимли расмийлари ўз мамлакатлари муҳим фойдали қазилмалар соҳасида сармоявий имкониятларни ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидламоқда. Ҳар бир давлат ҳаётий фойдали қазилмалар соҳасида умумий мақсадларга эришиш учун биргаликда ишлаш муҳимлигини таъкидлайди бу масала эса барча фуқаролар манфаати учундир. Йиғилиш қатнашувчилари шунингдек минераллар хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик ва Глобал сармоя ва инфратузилма ҳамкорлигини кўриб чиқдилар.

Канада мамлакатинингн Торонто шаҳрида Конвенсияни ратификация қилиш арфасида АҚШ  C5 мамлакатларининг яни ҳамкорлик ва сармоявий имкониятларини илгари суришдаги иштироки ҳамда C5+1 форматидаги миллий координаторлар орқали мулоқотни давом эттиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни олқишлади.

Эслатиб ўтаимз, АҚШ мамлакати Хитойни Марказий Осиё бозоридан ҳайдаб чиқариш, Марказий Осё республикаларини назора қилиш ва бу ҳудуддан қимматли хом ашёларни импорт қилишга интилмоқда.

Ёрлиқ