феврал 24, 2024 10:55 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида трансчегаравий гидропостлари ўрнатилди
    Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида трансчегаравий гидропостлари ўрнатилди

Ўзбекистон ва Тожикистон чегараларида икки мамлакатда суғориш учун сарфланадиган сув ҳажмини аниқроқ ўлчаш имконини беадиган  трансчегаравий гидропостлар ўрнатилди.

Газета сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон сув хўжалиги вазири ҳамда Тожикистон энергетика ва сув хўжалиги вазири томонидан трансчегаравий Катта Фарғона канали ва Шимолий Фарғона канали бўйлаб иккита гидропост очилди, деб хабар берди Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати.

Хабарга кўра,  гидропостларнинг очилиши Швейцария ҳукуматининг Blue Peace Central Asia ташаббуси туфайли амалга оширилган. Ушбу ташаббус 2017 йилда минтақа сув ресурсларини бошқаришда трансчегаравий ёндашув зарурлигига жавобан бошланган эди.

Лойиҳа «Патар» ва «Сарвак» трансчегаравий гидропостларини биргаликда қайта тиклаш ва улардан фойдаланиш, ускуналарга техник хизмат кўрсатиш, мамлакатлар ўртасида маълумот алмашиш ва улардан фойдаланиш бўйича икки томонлама асосларни яратди.

Шимолий ва Катта Фарғона каналлари Сирдарёнинг юқори оқимидан сув олади ва уни аввал Ўзбекистонга, кейин эса Тожикистонга қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш учун тортиш кучи билан етказиб беради.

«Ишончли сув ўлчаш тизимлари мавжуд бўлмаганда трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш ва сув олиш лимитларига риоя этилишини назорат қилиш қийин. Бошқа кўплаб дарёлар сингари Сирдарё ҳавзасида ҳам тўғри ишлайдиган автоматлаштирилган бошқарув тизими мавжуд эмас», — дейилади хабарда. Илгари сув оқими чегаранинг икки томонида каналлар бўйлаб жойлашган эскирган ўлчаш станциялари орқали ўлчанарди. Тўпланган маълумотлар ишончсиз эди ва чегаранинг иккала томонидаги станциялар кўпинча турли ўлчовларни кўрсатарди, дея таъкидлади элчихона.

Гидропостларнинг очилиши Марказий Осиё трансчегаравий дарёларининг сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш бўйича Ўзбекистон-Тожикистон ишчи гуруҳининг олтинчи йиғилиши доирасида бўлиб ўтди, унда икки давлат ўртасида ҳисоб-китобларни автоматлаштириш ва реал вақт режимида иккита станциядан олинган харажат маълумотларини Тожикистон ва Ўзбекистонга узатиш бўйича ҳам баённома имзоланди.

Ёрлиқ