октябр 30, 2023 11:23 Asia/Tashkent
  • ДХХ : ўзбек-тожик давлат чегарасидан топилган қарийб 90 кг гиёҳванд модданинг эгаларини қидирилмоқда
    ДХХ : ўзбек-тожик давлат чегарасидан топилган қарийб 90 кг гиёҳванд модданинг эгаларини қидирилмоқда

ДХХ Сурхондарё вилоятида ўзбек-тожик чегарасининг Сариосиё тумани ҳудудидан ўтган қисмида 4 дона рюкзакда жами 89 кг 699 гр гиёҳвандлик воситалари топилганини хабар қилди.

Ўзбек-тожик давлат чегарасининг Сариосиё тумани Чашма қишлоғи ҳудудидан ўтган қисмида 4 дона рюкзакда 39 кг 409 гр «героин», 35 кг 745 гр «опий» ва 14 кг 545 гр «гашиш» моддалари топилган. Унинг эгаси ҳозирча маълум эмас. Рюкзаклар процессуал тартибда расмийлаштириб олинди деб хабар қилган ДХХ манбаларига танибГазета сайти.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми (контрабанда) билан жиноят иши қўзғатди.

Ушбу умумий оғирлиги 89 кг 699 гр бўлган гиёҳвандлик воситалари эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, дейилади хабарда.

Ёрлиқ