декабр 15, 2023 13:48 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Брюсселда наркотиклар бўйича «ЕИ – Марказий Осиё» мулоқотида иштирок этди
    Ўзбекистон Брюсселда наркотиклар бўйича «ЕИ – Марказий Осиё» мулоқотида иштирок этди

Тадбирда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори Садирдин Бойдедаев бошчилигидаги делегация, Марказий Осиёнинг бошқа давлатларининг гиёҳвандликка қарши кураш идоралари, шунингдек, минтақа давлатларининг Европа Иттифоқидаги дипломатик ваколатхоналари вакиллари иштирок қатнашгди

Дунё ахборот агентлигига таяниб Кун сайтининг хабар қилишича наркотиклар бўйича «Европа Иттифоқи ва  Марказий Осиё» мулоқоти - бу халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва наркотиклар бўйича давлатлар сиёсатини қўллаб-қувватлашга қаратилган мунтазам кўп томонлама учрашув ҳисобланади. Ушбу мулоқот Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари ва ЕИ ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, наркотик моддалар савдосига қарши кураш ва минтақавий ҳамда халқаро даражада хавфсизликка ҳисса қўшишга қаратилган.

Учрашув иштирокчилари ЕИ ва Марказий Осиё минтақаси, шунингдек, қўшни Афғонистондаги наркотик моддалар билан боғлиқ вазият юзасидан фикр алмашдилар. Минтақавий ҳамкорлик масалалари, жумладан, Марказий Осиёда гиёҳванд моддалар тарқалишининг олдини олиш бўйича КАДАП дастури доирасидаги вазифалар муҳокама қилинди.

Наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши глобал миқёсда эканини инобатга олган ҳолда, Марказий Осиё ва Европа мамлакатлари учун ушбу муаммога қарши курашиш бўйича илғор тажриба алмашишни давом эттириш ва бу борада амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.

Ёрлиқ