Ўзбекистон ТИВ раҳбари Римда Италия бош вазири билан учрашди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i97996-Ўзбекистон_ТИВ_раҳбари_Римда_Италия_бош_вазири_билан_учрашди
Рим шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Римда Италия бош вазири Жоржа Мелони билан мулоқот қилди.
(last modified 2025-10-16T08:45:14+00:00 )
октябр 16, 2025 13:44 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВ раҳбари Римда Италия бош вазири билан учрашди
    Ўзбекистон ТИВ раҳбари Римда Италия бош вазири билан учрашди

Рим шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Римда Италия бош вазири Жоржа Мелони билан мулоқот қилди.

Кун сайтининг хабар қилишича, «Римга ташрифимиз чоғида Италия Республикаси бош вазири Жоржа Мелони хоним олиялари билан самимий ва мазмунли мулоқот ўтказдик, -- Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларининг ижобий суръатда ривожланаётганини қайд этдик, барча йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги ўзаро интилишларимизни яна бир бор тасдиқладик, деб ёзган Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

Бахтиёр Саидов шунингдек, Италия Европадаги Ўзбекистоннинг энг яқин ҳамкорларидан бири сифатида алоҳида ўрин тутади. Ишонч, дўстлик ва тараққиётга содиқлик тамойилларига асосланган шериклигимизни янада ривожлантиришда давом этамиз».