декабр 30, 2023 13:00 Asia/Tashkent
  • Теҳрон ҳукумати Эроннинг ядровий дастури бўйича 3 Европа давлатининг қўшма баёнотига муносабат билдирди
    Теҳрон ҳукумати Эроннинг ядровий дастури бўйича 3 Европа давлатининг қўшма баёнотига муносабат билдирди

Эрон ТИВ матбуот котиби АҚШ ва 3 Европа давлатларини Эрон Ислом республикаси ядровий дастурига оид қўшма баёнотига жавобан, ядровий дастур доимо тинч бўлган ва шундай бўлаверади деб айтди.

АҚШ, Британия, Франция ва Германия Эрон Ислом республикаси 60 фоизлик уран ишлаб чиқаришни оширган деган иддао қилган МАГАТЭнинг янги ҳисоботи ортидан Эронга қарши қўшма баёнотини эълон қилдилар, аммо Эрон ҳам уларнинг ушбу баёнотига аксиламал кўрсатди.

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Носир Канъоний кеча ўз сўзларида Эрон ядроқий дастури билан боғлиқ мавжуд вазият учун масъул бўлган давлатлар айбдор ва қурбон ўрнини ўзгартиришга интилаётани жуда кулгули де таъкидлади.

У ўз сўзларида бу давлатлар прогноз қилиш ва сиёсий позицияларни эгаллаш ўрнига сўнгги икки йил ичида санкцияларни бекор қилиш бўйича музокаралардаги фаолиятини қайта кўриб чиқишлари ва уларнинг ноконстурктив сиёсати натижаларини кузатишлари маъқуллароқ деб қўшимча қилди.

Эрон Ислом ресупубликасининг бойитиш марказларида 60 фоиз даражасидаги бойитиш ҳар доим мамлакатнинг тинч эҳтиёжларига мос ва МАГАТЭ тўлиқ назорати остида бўлган ва шундай бўлади деб  изоҳлади.

Носир Канъоний шунингдек яна Эрон Ислом республикасининг барча халқаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини билишини ва бу доирада Халқаро Атом энергияси агентлиги билан ҳамкорликларни давом эттиришини маълум қилди.

Эрон ТИВ матбуот котиби тажриба ҳам Ғарб давлатларининг нотўғри одимларини тўғрилаш учун бир томонлама талаблари ва ирода йўқлиги ёрдам бера олмайдиганини  кўрсатган деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ