ноябр 24, 2023 13:37 Asia/Tashkent
  • Эрон Европарламентнинг Эрон Ислом Республикасига нисбатан яқинда қабул қилган резолюциясидаги моддаларга муносабат билдирди
    Эрон Европарламентнинг Эрон Ислом Республикасига нисбатан яқинда қабул қилган резолюциясидаги моддаларга муносабат билдирди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Европарламентнинг Ислом Республикасига нисбатан яқинда қабул қилган резолюциясида келтирилган моддаларни айрим европалик оқимларнинг Эронга нисбатан бузғунчи ёндашуви натижаси деб ҳисоблади ва уни қоралади.

Ядровий келишув аъзоси бўлган уч Европа давлати пайшанба куни Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бошқарувчилар кенгаши йиғилишида Эроннинг ядровий дастури ҳақидаги қўшма баёнотни ўқиб чиқди.

Ушбу баёнотда Франция, Англия ва Германия ушбу уч давлат Американинг 2017 йилда Ядровий битимдан чиқиши оқибатларини қоплаш мажбуриятларини бажармаганига қарамай, Эронни келишувга риоя қилмасликда айблади.

Бу уч давлат ҳам 2231-резолюция қоидаларига зид равишда 18 октябрда Эронга қарши қурол ва ракета санксияларини сақлаб қолиш қарорини эслатиб, Эрон ядровий битимга риоя қилишга қайтса, бу қарор қайтарилишини даъво қилди.

Ташқи ишлар вазирлигининг Ахборот ва матбуот котиби бош бошқармасига кўра, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Каньоний Чафий, Европарламентнинг яқинда Эронга  қарши қабул қилган резолюциясига нисбатан жавобан шундай деди:Европарламентнинг интервенцион резолюцияси баъзи Европа тарафларининг Эрон Ислом Республикасининг такаббурликка қарши курашиш билан бирлашган иқтидор ҳақиқати олдида саросимага тушишини кўрсатади.

Носир Каньоний қўшимча қилди:Охирги 40 йил ичида террористик гуруҳларни қўллаб қувватлаш ва уларни қўзғаш Эрон халқига қарши зарарли ҳаракатлар рўйхатининг бир қисми бўлиб келган ва Уларнинг драматик ҳаракатлари ва сохта инсонпарварлик шиорлари Эрон миллатига қарши жиноят ва қотилларни қўллаб-қувватлаётган бу тарафларнинг қора тарихини ҳеч қачон ўчириб ташламайди.

Эрон дипломатик тизими матбуот котиби Эронга қарши бундай бефойда резолюцияларнинг асосчилари ва ташкилотчиларига маслаҳат берди:Эрон ҳукумати ва халқига нисбатан аввалги нотўғри ва муваффақиятсиз сиёсат ва хатти-ҳаракатларини тузатиб, улар ўзаро ҳурмат ва манфаатларга асосланган конструктив ҳамкорлик ва мулоқот сиёсатини йўлга қўйишлари керак.

Ёрлиқ