феврал 27, 2024 13:36 Asia/Tashkent

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Исроил режими нафақат ҳимоясиз фаластинликлар ва Ғарбий Осиё минтақаси балки бутун дунё учун энг асосий хавф эканлигини такрорлади.

Эрон телерадиокоманиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари  Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён кеча Женева шаҳридаги БМТнинг Европа қароргоҳида бўлиб ўтган  қуролсизланиш бўйича халқаро конференцияда Халқаро ҳамжамият босқинчи, апартеид, ва жангари сионистик режим дунё тинчлиги учун яратаётган мисли кўрилмаган таҳдидни жиддий қабул қилиши ва бу таҳдид олдида ҳал қилувчи қарор чиқариши керак деб эълон қилди.

У ўз сўзларида, АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган сионист апартеид режимининг сўнгги 5 ой ичида Ғазодаги шафқатсиз геноцид пайтида кўрсатган шафқатсизлиги  бу минтақани яқинлашиб келаёган ва кенг миқёсли можаро томон сураётган фавқулодда хавф даражасидан далолат беради деб қайд этди.

Босқинчи сионистик режим АҚШ ва баъзи Ғарб давлатарининг қўллаб-қувватлаши билан Ғазо бўлгасининг мазлум халқи ва минтақа давлатларини уялмай ядро қуролидан фойдаланиш билан  таҳдид қилишга бетсиз ва уятсиз бўлганига тўхталиб.  геноцид қилишга одатланиб қолган жиноятчи сионистик режимнинг барча ядро қуроллари захиралари йўқ қилиниши ва барча ядровий иншоотлари Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг ҳимояси ва текшириш механизмлари остига ўтказилиши зарур деб аниқликк киритди Абдуллоҳиён.

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари шунингдек Эрон мамлакати инсоният ва сайёрамиз учун энг катта таҳдид бўлган босқинчи ва геноцидчи сионистик режимнинг барча ядро қуролларини йўқ қилишни истайдиганини таъкидлаб,  тўлиқ ядровий қуролсизланиш Хиросима ва Нагаскаи фалокатининг такрорланишини олдини олишнинг ягона тўғри ва ишончли йўлидир деб баён этди.

Амир Абдуллоҳиён сўзларининг  бошқа қисмида,  18 март кунда бошланадиган Эрон Ислом республкаси раислиги даврида қуролсизаниш бўйича конференция аъзолари билан ҳамкорлик қилиш истаги борлигини ҳам эслатиб, қуролизланиш бўйича конференцияга аъзо бўлган барча давлатлар хусусан ядро қуролга эга давлатлар сиёсий ирода кўрсатса ва ядровий қуролсизланиш бўйича ўз мажбуриятларини бажарса бу конференциянинг ўз миссиясини амалга оширишга тўсиқлик қилган узоқ йиллик боши берк кўчага барҳам берилади деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ