май 26, 2024 16:38 Asia/Tashkent
  • Муҳаммад Мухбир: Эроннинг қаршилик жабҳасини қўллаб-қуввтлаш стратегияси ўзгармайди
    Муҳаммад Мухбир: Эроннинг қаршилик жабҳасини қўллаб-қуввтлаш стратегияси ўзгармайди

Эрон Ислом республикаси ижроия ҳокимияти директори , Эроннинг қаршилик ҳаракати айниқса Фаластин қаршилик гуруҳини қўллаб-қувватлашдаги асосий статегияси одамларни ўзгариши билан ўзгармаслигини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниянинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом  республикаси ижроия ҳокимияти бошқармаси раиси Муҳаммад Мухбир  кеча кечқурун Фаластин Исломий Жиҳод ҳаракати бош котиби  Зиёд Нахола билан телефон суҳбатида  Фаластин қаршилигига  Эроннинг марҳум президенти ва унинг ҳамроҳлари бўлган вертолёт ҳалокати оқибатида Эрон катта талофат кўргани учун ҳамдардлик изҳор этганиланига миннатдорчилик билдириб,  қаршилик стратегиясини сионистик режим геноциди ва тажовузларига қарши энг самарали усул сифатида  баҳолар экан, "Содиқ ваъда" амалиёти АҚШ гегемонияси ва сохта Исроил режимини тор -мор қилган қаршилик ҳаракатининг натижасидир деб изоҳлади.

Фаластин Исломий жиҳод ҳаракати бош котиби Зиёд Нахола ҳам  Эрон президенти Иброҳим Раисий   ва ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён ва уларнинг ҳамроҳларини шаҳид бўлгани учун Эрон халқи ва ҳукуматига  тасаллият билдириб, Эрон Ислом республикаси буюк раҳбар ва малакали амалдорлар ҳамда инқилобий фикр ва ғояларидан баҳраманд  бўлган халқнинг дуоси билан бутунлай қйинчиликларни енгиб ўтади деб таъкидлади.

Нахола шунингдек шаҳид Раисий ва шаҳид Абдуллоҳиён Эрон миллати манфаатларини ҳимоя қилиш ва қаршилик ҳаракатини қўллаб-қувватлашда доимо олдинги сафда бўланликлаини таъкидлаб. Эрон ижроия ҳокмияти  раисини ҳозирги нозик вазиятда бу катта йўқотишнинг ўрнини тўлдиришга қодир инсон деб ҳисоблади.

Ёрлиқ