июн 01, 2024 13:44 Asia/Tashkent
  • Дунё Эроннинг марҳум президенти хотирасига ҳурмат бажо келтирмоқда
    Дунё Эроннинг марҳум президенти хотирасига ҳурмат бажо келтирмоқда

БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдан ташқари йиғилишда Эроннинг шаҳид бўлган президенти ва ТИВ раҳбари Сайид Иброҳим Раисий ва Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, БМТ Бош Ассамблеясининг махсус сессияси иштирокчилари  Эрон президенти   шаҳид Иброҳим Раисий ва Эрон ТИВ раҳбари шаҳид Амир Абдуллоҳиён хотирасига бир дақиқа сукут сақладилар.

БМТ Ассамблеяси президенти Деннис Френсис мазкур йиғиишдаги нутқида биз бугун Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисийнинг дунёдан кўз юмгани муносабати билан чуқур ҳамдарпдлик  билдириш учун йиғилдик. Мен марҳум Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдулоҳиённинг дипломатик маҳоратига қоил қоламан деб айтди.

Эрон Ислом республикасининг марҳум президенти Ислом Ҳамкорлик ташкилоти доирасида икки томонлама ва кўп томонлама мукаммал алоқаларни йўлга қўйган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасидаги дўстона алоқаларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшди деб таъкидлади Ислом Ҳамкорлик ташкилоти вакили.

Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси гуруҳи номидан билдирган нутқида, Гаити вакили ҳам Эрон президентининг шаҳид бўлиши жаҳон ҳамжамияични ҳайратда қолдирди деб  маълум қилди.

Ҳарбий пактга қўшилмаслик ҳаракат вакили ҳам, Эрон мамлакати Раисий ва Абдуллоҳиён бошчилидаги ривожланаётган мамлакатлар билан ҳамкорилкни ривожлантиришда муҳим рол ўйнади деб қайд этди.

Африка гуруҳининг БМТ мажлисидаги вакили ҳам  шаҳид Сайид Иброҳим Раисий ва Эрон ТИВ раҳбари  Амир Абдуллоҳиён  Эрон ва Африка ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва халқаро ҳамжамит ўртасидаги ҳамкорлик ва тушунишни мустаҳкамлашда катта рол ўйнади.деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ