феврал 27, 2024 13:51 Asia/Tashkent
  • Абдуллоҳиён: дунё энг шармандали ахлоқий ва инсоний инқирозга дуч келган
    Абдуллоҳиён: дунё энг шармандали ахлоқий ва инсоний инқирозга дуч келган

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари, дунёнинг шармандали ахлоқий ва гуманитар инқирозга юз тутганлиги таъкидлаб, Исроил режимининг Ғазо бўлгасига геноцид ҳужуми фаластинилкларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини бузишга қарши 80 йиллик уятсиз сукутнинг натижасидир деб изоҳлади.

Эрон телерадиокомпаниясиннинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  кеча Женевада ўтказилган БМТ инсон ҳуқуқлари кенгашининг 55- йиғилишида Эрон ўзининг миллий ва исломий эътиқодлари асосида  инсон  ҳуқуқлари ва инсон қадр-қимматига содиқлик ва ҳурмат кўрсатишга қатъий эканлигини эслатиб, афсус билан айтганда халқаро майдонда инсон ҳуқуқлари бўйича юксак мақсадларини рўёбга чиқаришда бир қанча муҳим вазифаларга дуч келмоқда. Улардан энг долзарби дунёдаги ягона апартеид режими, босқинчи ва жангари сионистик режим томонидан тизимли ва кенг қамровли гуманицид ёки инсонларни оммавий қиғин этишидир деб маълум қилди.

Сўнгги 140 кун ичида Ғазо бўлгаси ва Ғарбий соҳилда 100 минг дан ортиқ инсон шаҳид бўлган , яраланган ва ёки вайроналар остида қоли  кетганини билдирган Амир Абдулоҳиён, тириклар ҳам очлик ва юқумли касалликлар сабабли шаҳид бўлмоқда аммо геноцид ҳамда жирканч жиноятлар одатий ҳолга айланиб қолмаслиги керак деб таъкидлади.

Эрон ТИВ раҳбари ўз чиқишида бугун дунё АҚШ ва унинг айрим иттифоқчиларининг сиоинстик режимни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётганига гувоҳ бўлмоқда. Албатта бу ёрдам геноицдда шериклик демакдир ва  ва БМТишг инсон ҳуқуқлари кенгаши Исроил режими ва унинг тарафдорларини инсониятга қарши жинояти учун жавобгарликка  тортиши зарур деб  қўшимча қилди.

Абдуллоҳиён ўз сўзларида, Эрон террорчилик гуруҳларга қарши курашда энг олдинги чизиқда бўлган ва бу йўлда кўплаб шаҳидлар берган мамлакат сифатида халқаро ҳамжамиятнинг жиддий қатъийлиги, давлатлар ва халқаро муассасаларининг ҳар томонлама қамраб олувчи глобал таҳдид сифатида бўлган терроризмга қарши қатъий ва самарали кураш олиб боришдаги ҳамкорлигини ҳар  доим таъкидлаб келади деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ